RU

Последние новости

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  9 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  63

"Қўқон-1912": 2016 Йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 2-қисм Новости

"Қўқон-1912": 2016 Йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 2-қисм

Теги :  Қўқон-1912
Кеча "Қўқон-1912"нинг 2016 йили муҳим ҳодисалари ҳақидаги мақоламизнинг биринчи қисмини ҳукмингизга ҳавола этгандик.
Унда биринчи даврадаги ҳодисалар ўрин олганди. Бугун эса фотомақоламизнинг иккинчи қисмини тақдим этамиз. (1-ҚИСМ) Қуйидаги фотомақоламиз орқали 2016 йилнинг муҳим ҳодисаларини ёдга олишга қарор қилдик.

photo_2016-07-23_05-08-05

Биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаган жамоамиз иккинчи давра олдидан таркибни кучайтиришга жиддий эътибор қаратди. Бунинг самараси улароқ сафимизга сербиялик легионерлар – Никола Валентич ва Дарко Гожковичларни қўшиб олдик.

Бу хорижлик ҳимоячилар ўзига билдирилган ишончларни ортиғи билан оқлашди. Умуман олганда иккинчи даврада таркибимизга келиб қўшилган футболчиларнинг барчаси ишончли тўлақонли оқлашди. Бу эса давралар оралиғидаги селекция ишлари аъло даражада бўлганидан далолат беради.

photo_2016-07-23_05-08-12

Иброҳим Раҳимов ва иккинчи даврада “Қўқон-1912″дан таклиф олди. Унинг бир неча йиллик танаффусдан кейин Қўқонга қайтишини мухлислар хурсандчилик билан қарши олишди.

photo_2016-08-06_22-18-11

photo_2016-08-06_22-21-34

photo_2016-08-06_22-19-06

Иккинчи давра олдидан “Марказий” стадионда иккинчи давра олдидан сафимизга келиб қўшилган ўйинчиларни оммага таништириш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов мухлисларни қувонтиришга ваъда берганди. Якунда шундай бўлди ҳам. Қўқонлик ишқибозлар жамоамиз кўрсатган ўйинлардан завқ олишди.

photo_2016-08-09_15-29-36

Мамлакатимизнинг номдор жамоаси – “Пахтакор” яна Қўқонда икки очко йўқотди.

photo_2016-10-23_05-09-51

Яна бир ёш футболчимиз Аваз Маматхўжаев иккинчи даврада ўзини кўрсатди ва йил кашфиётларидан бири бўлди.

photo_2016-08-13_19-09-38

Водий дербисида “Андижон” сафарда яна доғда қолдирилди. Айнан мана шу ғалаба футболчиларимизга руҳий далда бўлди. Ўзига бўлган ишонч ортди.

photo_2016-09-10_05-45-32

Бу йилги мавсумда кўплаб жамоалар Навоийда “Қизилқум”га қаршилик кўрсата олишмади. Жамоамиз эса сафарда “Олтин изловчилар” билан дуранг ўйншга муваффақ бўлишди.

photo_2016-09-18_16-50-47

Худди олдинги мавсумдаги каби – “Металлург” Қўқондан мағлуб ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлди.

photo_2016-10-23_05-10-17

“Нефтчи”нинг доғда қолдирилиши ҳам мухлисларимизни қувонтиргани бор гап.

photo_2016-10-30_23-49-01

Ниҳоят, “Сўғдиёна”га қарши омадсиз ўйинларимиз якунланди. Жиззахдан бир очко билан қайтдик.

photo_2016-10-23_05-11-14

Ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан мухлислар меҳрини қозонган Жавоҳир Сидиқов ҳам мавсум кашфиётларидан бири бўлди. Бу футболчимиз сўнгги иккита ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол этди.

photo_2016-11-05_11-09-05

photo_2016-11-20_19-02-31

dsc_0764-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

Мавсум сўнггидаги қувончли лаҳзалар жамоамиз Олий лигадаги охириги бешта учрашувда мағлубиятга учрамади ва чемпионатни юқори нотада якунлади.

dsc_1459-%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%8f

Худди жамоамиз аъзолари каби мухлисларимиз йилдни юқори кайфиятда якунлашди.


"Қўқон-1912": 2016 йилнинг муҳим ҳодисалари (ФОТОМАҚОЛА) 1-қисм

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика