RU

Последние новости

07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  2 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  176 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди Новости

"Қизилқум" Туркияда Украина клубини мағлуб этди

Кеча "Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини Украинанинг “Оболонь” клубига қарши ўтказиб, иродали ғалабага эришишди.

Анталиядаги “IC Football center” мажмуасида ўтган мазкур беллашувга мураббийлар штаби аввалги икки баҳсда майдонга тушмаган, камроқ ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон беришга қарор қилишди.

Учрашув дебютидаёқ "Қизилқум" гол ўтказиб юборишларига қарамай, кейинчалик ташаббусни ўзлари томонга оғдириб олишди. 40-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Рақиб дарвозаси олдида чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Ойбек Қиличев “жонли девор”дан ошириб дарвоза тўрига йўллади. Рақиб посбони тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди, холос – 1:1.

Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. 52-дақиқада киевликларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин яна Макосин дарвозаси ишғол этилди-1:2. Шунга қарамай "Қизилқум" асосий эътиборни ҳужумларни самарали якунлашга қаратди ва якунда иккита гол киритиб, иродали ғалабани тантана қилди. Захирадан майдонга тушган Матэ Вацадзе икки бор рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Қизиғи грузиялик ҳужумчи ҳар икки голини бурчакдан тўп узатилгач, боши билан киевликлар дарвозасига аниқ йўллашнинг уддасидан чиқди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Артём Макосин, Олег Толмасов (Муҳсин Убайдуллаев), Файзулла Қамбаров, Азиз Усмонов, Миржалол Қосимов, Жасур Азимов, Жамшид Ҳасанов, Ойбек Қиличев, Элгужа Григалашвили (Беҳруз Саъдиллоев), Георги Кухианидзе, Қадамбой Нурметов (Матэ Вацадзе).



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика