"Пусан И'Парк" клубида дебют қилган Достон Турсунов ўз фикрларини билдирди
14 мая 2020 14:48
Новости
"Пусан И'Парк" клубида дебют қилган Достон Турсунов ўз фикрларини билдирди
Дастлабки, турда “Поханг Стилерс” меҳмони бўлган “Пусан И`Парк” мавсумни мағлубият билан бошлади. Биласиз, ушбу жамоада ҳозирги кунда ҳамюртимиз Достон Турсунов тўп тепмоқда. Ҳимоячи мавсум бошланиши ва ортда қолган учрашув ҳақида қисқача фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи учрашув биз учун жуда ҳам қийин кечди. Чунки, деярли беш ойдан бери футбол ўйнамагандик. Расмий баҳсларда иштирок этмадик. Асосан ўзимиз машғулот ўтказдик. Ҳамма жойда старт оғир бўлади. Энди аста-секинлик билан ўйин амалиётига эга бўлиб, спорт формамизга кириб борамиз. Боз устига стадионга мухлислар киритилмаяпти. Олдингидек футбол атмосфераси йўқ ҳозир. Насиб қилса кейинги баҳсларда ғалаба қозонишга интиламиз”,- дейди Турсунов.
|
Поханг Стилерс Stanislav Iljutcenko - 24', Aleksandar Palocevic - 72' |
К.-Лига. Классик . Тур 1 10/05/2020, 11:00 0
:
2
Завершен
|
Бусан И'Парк |
Стадион: Steelyard Stadium
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии