RU

Последние новости

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  13 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 14-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига. “А” гуруҳи. 14-тур статистикаси

Хабарингиз бўлса керак, кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Қуйида турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Андижон”нинг очко йўқотиши “Сурхон”га қўл келди ёхуд “Машъал” сафарда мағлубиятдан қутилиб қолди

ПРО-Лиганинг “А” гуруҳида интрига роса авжига чиқди. Негаки, 1-ўрин учун чинакамига курашаётган жамоалар сони 3-4тани ташкил этаётганини кўриш мумкин.
Турнир пешқадами “Машъал” ушбу турни сафарда ўтказди. “Истиқлол”га қарши кечган баҳсда “газчилар” аввалига мағлубиятга учраётганди. Аммо кейинчалик ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳисоб 1:1 кўринишга келгач, ҳар икки жамоа ҳам иккинчи голини уриш учун астойдил харакат қилган бўлишига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ваҳоланки “Истиқлол” ва “Машъал” жамоаларида бир нечта голга тортадиган вазиятлар юзага келганди. Айниқса мезбонлар бир нечта қулай имкониятларни кўкка совурганини айтиш лозим.

Термизда кечган “Сурхон” – “Норин” ўйинида фаворит сўзсиз мезбонлар эди. Негаки Термизга 11 нафар футболчи билан борган ҳаққулободликлардан дуранг натижасини кутиш ҳам мантиқсиз эди. Боз устига ҳозирги кунда “Сурхон”    1-ўрин учун ҳар томонлама жиддий курашмоқда. Шундай экан бундай пайтда ўз уйида “Норин” сингари жамоаларга осонликча очко улашиб юбормайди.

“Хоразм” – “Динамо” ўйини турнинг драматик тарзда баҳси бўлди дейиш мумкин. Учрашувдаги жозиба мухлисларни сўнгги дақиқагача саросимада ушлаб турди. Ўйиннинг охирги сониясида мезбонлар томонидан киритилган гол якунда “Хоразм”нинг ғалабасини таъминлади.

Ғузорда кечган учрашувда томонлар нурсиз дурангга имзо чекди. Яқиндагина “Шўртан”ни қабул қилиб олган Ёрқин Назаров “Андижон”га қарши бош мураббий сифатида дебютини ўтказди. Унинг илк учрашуви дуранг билан якунланди. Суперлигага чиқишга харакат қилаётган “бургутлар” сафарда қимматли икки очкони йўқотди. Бу эса “Сурхон”га қўл келди ва термизликлар турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. Аҳамиятлиси энди кейинги турда “Андижон” ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилади. Шубҳасиз 6 очколик ўйин бўлади дейиш мумкин.  

“ШЎРТАН” – “АНДИЖОН” 0:0
“СУРХОН” – “НОРИН” 3:1
“ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” 3:2
“ИСТИҚЛОЛ” – “МАШЪАЛ” 1:1


Турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Футболга жоизаба бағишлайдиган голларга тўхаталиб ўтамиз.

14-турнинг 4та ўйинида жами 11та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан тўп демакдир. Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 7 тани ташкил этди. Қолган 4та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та гол қайд этилди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.  

Энг кўп гол урган жамоа – “Сурхон” ва “Хоразм” бўлди. 3тадан тўп.

“Шўртан” ва “Андижон” ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоалар бўлди.

Турнинг энг тезкор голи 12-дақиқада киритилди. “Сурхон”нинг тажрибали ҳужумчиси Фарҳод Тожиев “Норин” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи – 90-дақиқада “Хоразм” – “Динамо” баҳсида киритилди. Мезбонлар ўйинчиси Ербол Сейтназаров учрашувнинг сўнгги дақиқасида “Динамо” дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

14-турда дублга эришган футболчи биргина Ербол Сейтназаров бўлди. “Хоразм” футболчиси “Динамо”га қарши кечган баҳсда икки бор ўз активига гол ёзлириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шунингдек мазкур турда иккита пенальти белгиланди. Эътиборлиси ҳар иккиси ҳам меҳмон жамоалар дарвозасига кўрсатилган.  “Сурхон” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик зарбани “Норин” ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов аниқ амалга оширган бўлса, “Динамо” сардори Илҳом Юнусов ҳам нуқтадан адашмаган холда “Хоразм” дарвозасига тўп киритишга эришди. Аммо уларнинг жамоалар 14-турда мағлуб бўлди.


Огоҳлантириш ва четлатиш
Миллионлар ўйини бўлмиш футболда ўйин қоидаси бузлиши  ва қўполликларни юз бериши табиий хол. Бусиз иложи йўқ. Камдан-кам холларда ўйинларда сариқ ёки қизил карточка қайд этилмайди.

ПРО-Лиганинг 14-турида ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 14 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатган.

Ушбу турда мезбонлар меҳмонларга нисбатан тартибли ўйин намойиш этди дейиш мумкин. Чунки мезбон жамоалардан атига 4 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланди.
Қолган 10та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа футболчиларига ёзилган.
 
Энг кўп қоида бузарлик “Истиқлол” – “Машъал” ўйинида содир бўлди. Бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев мезбонларнинг 3 нафар ўйинчисини, меҳмонлардан эса 5та ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек “Машъал”нинг яна бир футболчиси учрашувнинг қўшимча дақиқалари ўтиб бораётганида қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.

Эътиборлиси “Хоразм” – “Динамо” учрашувини бошқариб борган ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев бирорта ҳам футболчини сариқ ёки қизил карточка билан “сийламади”. Шунингдек “Сурхон” жамоаси аъзолари ҳам тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.

14-турда 3 нафар футболчи ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб, ўз-ўзидан майдондан четлатилди. “Шўртан”дан Исломбек Бойсариев, “Андижон”дан Лазиз Убайдуллаев ҳамда “Машъал”дан Хусниддин Алиқулов энди кейинги тур ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.


Энг кўп мухлис “Сурхон”да. “Шўртан”да эса аксинча

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади дейилади. Жамоа чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этса, ишқибозларнинг ҳам стадионга ташрифи ортиб бораверади. Бироқ ҳозирча ПРО-Лига мисолида ундай дея олмаймиз. Хусусан 14-турнинг 4та ўйинига жами 5389 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 1347та мухлис демакдир. Энг кўп ишқибоз “Сурхон” – “Норин” ўйинига қадам ранжида қилди. “Шўртан”да эса аксинча холат юз берди.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?


“ШЎРТАН” – “АНДИЖОН” 0:0
 Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 287 томошабин.
“СУРХОН” – “НОРИН” 3:1
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 3792 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “ДИНАМО” 3:2
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 978 томошабин.
“ИСТИҚЛОЛ” – “МАШЪАЛ” 1:1
Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 332 томошабин.

Турнир жадвали


Навбатдаги турда учрашадилар
15-тур.
17 июнь (якшанба)
«Динамо» - «Истиқлол»
«Норин» - «Хоразм»
«АНДИЖОН» - «Сурхон»
«Орол» - «Шўртан»
«Машъал» дам олади



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика