RU

Последние новости

18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:05Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  2 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  5 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  4 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  4 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  11 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  24

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 13-турида "Олмалиқ" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 10 бор кесишган. Натижалар “Олмалиқ”нинг кичик устинлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 4та ўйинда ғалабага эришган. 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 2та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “Олмалиқ” фойдасига. Олмалиқликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 23та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 16, “Сўғдиёна” эса 10 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна” олий лигада “Олмалиқ” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги жиззахликларннг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 4:1га тенг.

2014 йил Олмалиқда ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (2та), меҳмонлардан Сухроб Қобилов ва Сардор Эминов гол уришганди. “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда ҳисоб очилмаганди – 0:0.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
23.03.2014 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:2
04.07.2013 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 4:1
02.04.2011 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 2:2
30.10.2009 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:0
18.05.2008 «Олмалиқ» - «Сўғдиёна» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Бешта ўйинда ҳам майдон эгалари камида иккита гол уришган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика