RU

Последние новости

13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  0 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  7 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  2 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  6 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  16 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  18

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО» Новости

ПРЕВЬЮ. «НАВБАҲОР» - «БУХОРО»

Олий лиганинг 15-турида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Бухоро" клуби билан куч синашади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Бухоро» (Бухоро)
10 август. Наманган. “Баркамол авлод” стадиони
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 43 ўйиндан 22тасида водийликларнинг қўли баланд келган бўлса, 14та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 7 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. Наманганликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 79та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 50 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Навбаҳор” 73 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Бухоро” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Навбаҳор” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Вобкентда ташкил этилган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Элёр Жаҳонов биринчи бўлимда, Бахтиёр Ёқубов эса иккинчи бўлимда “Бухоро” дарвозасига гол уришган – 0:2.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.09.2013 «Навбаҳор» - «Бухоро» 2:3
28.04.2012 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
10.06.2011 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:0
23.03.2009 «Навбаҳор» - «Бухоро» 1:1
02.11.2008 «Навбаҳор» - «Бухоро» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 15тасида мезбонлар, 3тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 3та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Охирги икки ўйинда “Навбаҳор” ўз уйида ушбу рақибни мағлуб эта олмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика