RU

Последние новости

14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ» Новости

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ»

15-турнинг энг марказий ўйини Қаршидаги "Марказий" стадионида "Насаф" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
10 август. Қарши. “Марказий” стадион. 19:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 28та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “темирйўлчилар” эса 14 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни мезбонлар вакили Иброҳим Раҳимов очганди. Бунга “аждарлар” учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол билан жавоб беришган – 1:1.  

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0
11.04.2009 «Насаф» - «Локомотив» 1:1
18.11.2008 «Насаф» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 7тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика