RU

Последние новости

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  10 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

PR (Бекзод Толибов блоги) Новости

PR (Бекзод Толибов блоги)

Одатда миш-мишларга ўчмиз.

Эътибор берсангиз, фалон футболчининг эришган ютуғи тўғрисидаги хабардан кўра унга алоқадор бирон танқидий воқеъликнинг "просмотри" кўпроқ бўлади. Нега шундай? Чунки аксарият инсонлар психологиясида шов-шувга бўлган эҳтиёж жуда юқори. Масалан улар учун "Пахтакор" сафарда "Турон"ни ютганидан кўра, кутилмаганда "Пахтакор"ни мағлуб бўлиши қизиқарлироқ. Ана ўшанда ижтимоий тармоқ орқали мағлубият учун кимнидир айблашга ва "хумордан чиқиб" сўкишга тобора одатланиб бораётганлар сафи етарлича топилади.

Авваллари миллий терма жамоа иштирокидаги ўйинларни мароқ билан томоша қилардик. Аниқ эсимда ўшанда уйимизда "Весна" русумли телевизор бўларди. (Гап шу ерда қолсинкуя, канални ўзгартириш учун мўлжалланган мурвати синиб қолгани учун омбурдан фойдаланишга тўғри келган.) Шу телевизор орқали миллий терма жамоамиз иштирокидаги ҳар бир ўйинни қолдирмасдан оилавий томоша қилишга одатланган эдик. Бу қайсидир маънода оилавий анъанага ҳам айланиб улгурган эди. Энг қизиғи, бизга ким МТЖ бош мураббийи эканлиги аҳамиятсиз эди. Биз шунчаки мухлис эдик, мағлубиятидан ачинардик, ютуғидан қувонардик, хурсанд бўлардик. Ўша пайтларда Миржалол Қосимов ёрқин ўйин намойиш этганлиги, терма жамоа етакчиси бўлганлиги ҳақида кўп бора эшитгансиз, ўқигансиз ёки кўргансиз ва ҳок. Хуллас, жуда кўп айтилган мавзу. Шахсан ўзим Қосимовдан ташқари Николай Ширшов, ака-ука Шацкихлар, Владимир Шишелов, Андрей Акопянц, дарвозабон Александр Поляков каби футболимизнинг ёрқин намоёндаларининг ўйинларини кўп бора кузатганман. Негадир ўша даврларда мухлислик маданияти бошқача эди. Интернет йўқ эди, уяли телефон эса шунчаки орзуга тенг ҳолат бўлган. Камдан-кам хонадонларда компьютер бўлган, шундаям "Правец 8-А" ёки "IBM” русумли. Ўша давр компьютерларини ҳозирги замон технологиялари билан қиёслашнинг ўзи нотўғри.


 


Ёши катта мухлислар бу воқеани яхши эслашади, ўша йили ЖЧ саралашининг сўнги босқичининг энг охирги ўйинида устоз шарҳловчи Давлат ака Турдалиев (марҳум) ТВ орқали Ўзбекистон МТЖ плей-офф босқичига йўл олганлиги ҳақида айтиб ўтгандилар. Жуда кўплаб мухлислар бунга ишонганди, шахсан ўзимиз ҳам. Чунки айтиб ўтганимдек, ўшанда бизда интернет орқали бошқа ўйинлар ҳақида маълумот олиш имкони бўлмаган. Эртаси куни радио орқали машҳур телебошловчи ("Келин-куёв" лойиҳаси муаллифи) Соат ака Шарипов билан суҳбат ташкил этилганида биз МТЖ плей-офф босқичига йўлланма олмаганимиз ҳақида эшитганмиз. Устоз шарҳловчи Давлат ака Турдалиев миллионлаб ўзбекистонлик мухлисларни ўша вазиятда хафа қилишни истамаганликлари катта эҳтимол. Балки у кишига ҳам айни шундай маълумот етиб келгандир, ким билсин. Хуллас, шунақа гаплар.

Ҳозирги ва ўша пайтдаги холатни солиштириш мутлақо мантиқсиздек кўринмоқда. Яна такрорлайман, ўша даврдаги мухлислар учун МТЖга ким бош мураббий бўлишидан кўра ғалаба муҳим эди. Ютуқлар ва натижалар аҳамиятли эди. Ҳозир қандай? Тан олиб айтадиган бўлсак, озгина салбий натижа юз беришини ва шу орқали ижтимоий тармоқда "катта таҳлиллар"ни амалга оширадиган мухлислар сони тобора кўпайиб бормоқда. Ёш ва келажак авлод эса табиий холда сизу биздан ўрнак олади. Агар шу тахлит давом этаверсак, эртага МТЖда ишлашга рози бўладиган бирон маҳаллий мураббийни топа олмай қолишимиз катта эҳтимол. Ялиниб ҳам, қопда пул кўтариб келиб ҳам олиб кела олмайсиз. Чунки улар билади, олдиндан прогноз қила олади вазият қандай якунига етишини.

Тўғри, мухлис халқи куйинганидан, жони ачиганидан фикр билдиради. Ҳақиқий фанат шунчаки қўл силтаб кета олмайди, буни тушунамиз. Лекин ҳамма бирлашадиган, барча бирдек қўллаб-қувватлаш лозим бўлган вақтда балки биз Сенекадан иқтибос келтира оладиганларнинг ПИАР технологиясига, яратаётган интригасига маҳлиё бўлиб қолаётгандирмиз, ким билсин? Тушунган тушунди назаримда. Лекин буларда қандай мантиқий боғлиқлик борлигини эса балки кейинроқ тушунарсиз, ёки тушуниб ҳам бўлдингиз. Миллий терма жамоага шахслар учун эмас, ватанпарварлик туйғуси остида мухлислик қилайлик. Чунки кимнингдир кетиши эвазига масала ҳал бўлганида биз аллақачон мундиалга чиқиб бўлардик. Саломат бўлинг!
 


Бекзод Толибов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика