Погба ва Блинд «Ростов»га қарши ўйинда жароҳат олишди
17 мар 2017 08:59
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/245133_original.jpg)
![](/upload/storage/245133_220.jpg)
Погба ва Блинд «Ростов»га қарши ўйинда жароҳат олишди
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба ва ҳимоячиси Дэйли Блинд Европа лигаси 1/8 финали доирасидаги «Ростов»га қарши ўйинда жароҳат олишди.
Погба иккинчи тайм бошида жароҳат олди. У жарима майдонига югураётганида мушакларини тортиб олди. Унинг ўрнига Маруан Феллайни майдонга тушди.
Блинд эса ҳаводаги курашда жароҳатланди. Унинг ўрнини Фил Жонс тўлдирди.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии