RU

Последние новости

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  0 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  8 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  16 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  20 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди Новости

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси кечадан бошлаб йиғинга киришгани ҳақида хабар бергандик. Кеча ёпиқ тарзда ўтказилган машғулотда иштирок этган Шерзод Аъзамов бугун терма жамоа лагерини тарк этди. Аъзамовнинг бел қисмидан олган жароҳати унинг машғулотларда иштирок этишига йўл қўймади.

Шунингдек, Купер жалб этган таркибдан ўрин олган "Локомотив"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам терма жамоа билан бирга эмас. "Бухоро"га қарши баҳсда жароҳат туфайли майдонни тарк этган футболчи айни пайтда муолажа ўтказиш билан банд. Шу боисдан ҳам унинг ўрнига терма жамоага "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов чақирилди ва футболчи кечадан буён машғулотларда иштирок этмоқда. Биринчи машғулотни ўтказиб юборган "Пахтакор" аъзоси Акмал Шораҳмедов ҳам бугундан эътиборан терма жамоа билан шуғулланишни бошлади.

Шерзод Аъзамов ва Шуҳрат Муҳаммадиев Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборишади.

МТЖдан чақирув олган легионерлар эса Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига бир ҳафта қолганида ўз клублари ихтиёридан МТЖ лагерига келиб қўшилишади.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жароҳатлари туфайли легионер мақомидаги икки ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳамда Фозил Мусаев Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк йиғинини ўтказиб юборишмоқда.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика