Павар: “Ғалабага чанқоқман”
14 июл 2019 08:15
Новости
Француз футболчиси 1 июлдан янги жамоасига келиб қўшилди ва жамоа билан беш йиллик шартномага имзо чекди.
“Мен ғалабага чанқоқман, “Бавария” билан кўплаб совринларни ютмоқчиман. Олдимга фақат катта мақсадларни қўйганман. Шу сабаби айнан Мюнхенга кўчиб келдим. “Бавария” мен учун энг тўғри танлов” дея Паварнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” матбуот хизмати.
Илгарироқ “Барселона” Паварни қўлга киритишга ҳаракат қилганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо “Штутгарт” футболчи учун 35 миллион евродан кўпроқ маблаға сўрагач, кўк-анорранглилар бу трансфердан воз кечишганди.
Павар 2016 йилдан буён “Шутгарт” шарафини ҳимоя қилиб келган. Унгача эса у “Лилль” таркибида тўп тепган. Ўтган йили ёзда Павар Франция термаси сафида Жаҳон чемпионлигига эришган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии