RU

Последние новости

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди Новости

ЎзПФЛ Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича иш очишни сўраб ЎФАга мурожаат қилди

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида бу ҳақда маълум қилди.

Шубҳалантирган масалалар:

ТМСга Жалолиддинов иши бўйича келишув битими эмас, футболчи ва “Бунёдкор” ўртасида шартномани бекор қилиш бўйича битим жойлаштирилган. Яъни, футболчи билан шартнома аввал бекор қилиниб, у эркин агентга айлантирилган. Нега?

Жалолиддинов билан шартнома бекор қилинган бўлса, битим биринчи навбатда ЎзПФЛга тақдим этилиши керак бўлган. Аммо ЎзПФЛ бундан бехабар, “Локомотив” эса ҳужжатни аллақачон қўлга киритган. Нега?

Давлат активларини бошқариш агентлиги Жалолиддинов трансфери борасида ахборот беришни сўраб, икки марта “Бунёдкор”га мурожаат қилган, аммо иш пишмагунига қадар “Бунёдкор” жавоб хатини пайсалга солган. Нега?

Жалолиддиновга Туркиядан 400 минг евролик таклиф турганда, нега у эркин агентга айлантирилиб, кейин “Локомотив”га йўналтирилган?

“Локомотив”нинг ТМС сўровига икки ҳафта ичида жавоб қайтарилмаса, ФИФА ўз-ўзидан футболчи манфаати учун қарор чиқариб беради. Достон Ҳамдамов ишида ҳам шундай бўлган. Кўринишидан, ишни икки ҳафта чўзиб туриш кимгадир керак бўлган. Аммо клубда раҳбарият алмашиши, катта эҳтимол билан ўша режаларни бузган.

Бу борадаги саволлар ўринсиз бўлиб, балки ҳаммаси регламент асосида амалга оширилган, шубҳага ўрин йўқдир... Бироқ энди буни исботлаб бериш керак бўлади. ТМС сўровига жавоб қайтариш учун эса ЎФАда 10 кундан ортиқ вақт бор. Де факто Жалолиддинов “Локомотив” либосини кийиб улгурган бўлса-да, де юре ЎзПФЛ учун футболчи ҳали-ҳамон “Бунёдкор” вакили ҳисобланади. Бунда албатта футболчи ва клуб 2021 йилнинг апрелига қадар давом этиши керак бўлган шартномани бекор қилиб улгурганини ҳам унутмаслик керак. Бу бирламчи ҳужжат ҳисобланади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика