RU

Последние новости

23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  2 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойдаги йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойдаги йиғинини якунлади

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси режага мувофиқ Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 21 июнь кунии ўтказилган учрашувда Мақсудов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, 24 июнь куни бўлиб ўтган иккинчи учрашувда ҳисоб очилмаган - 0:0.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Хитойдаги йиғин давомида жами 23 нафар футболчини синовдан ўтказган. Терма жамоа аъзолари 25 июнь куни Хитойдаги йиғинини якунлаб, 26 июнь куни тонгда Сеул орқали Тошкентга қайтиб келишади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Айни дамда, саралаш ўйинлари санаси ва мезбони ОФК томонидан тасдиқланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика