RU

Последние новости

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  22 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  27 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров: "Бу ёшдаги терма жамоа учун ФИФА кунларининг ўзи камлик қилади" Новости

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров: "Бу ёшдаги терма жамоа учун ФИФА кунларининг ўзи камлик қилади"

Айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Вакилларимиз мазкур учрашувга қизғин равишда тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди. Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бўлажак учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди ва таркибга жалб қилинган футболчилар ҳақида ҳам тўхталди. 


Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг 2 ноябрь куни бошланадиган йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати маълум


— Мазкур йиғин анча аввал режалаштирилган эди. Жанубий Корея томони билан шу вақтга келишгандик. Яъни Суперлиганинг аввалги тақвимида оралиқда бироз бўш вақт юзага келганди. Афсуски, ҳозирда тақвим ўзгарди. Тур учрашувлари борлиги учун ҳамма футболчи ҳам қатнаша олмайди. Асосий таркиб футболчиларига тегмаганмиз. Аббос Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳаммаджонов, Зафармурод Абдираҳматов ва ҳоказо. Легионерларимиздан Абдуқодир Ҳусанов бундай пайтда кела олмайди. Лекин бу қолган футболчилар учун яхши имконият. Олдиндаги 2та ўйинда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Тайёргарлигимиз яхши кетяпти. Эртага Жанубий Корея билан биринчи ўйин. Ҳаммага имконият берамиз. 

— Легионерларга келсак, ҳа Германияда ўйнаётган Владимир Кимни таклиф қилдик. Ўзимизни тарбияланувчимиз. 3-4 йилдан бери Германияда. Уни кузатиб келаётгандик. Нималарга қодирлигини ўйинларда кўрамиз. Шундан сўнг хулоса чиқарамиз. 


— Биринчи йиғинга киришган пайтимизда бу ёшдаги футболчилар ўз жамоасининг ўринбосарлар таркибида тўп тепарди. Шу боис терма жамоага чақиришда ортиқча муаммо йўқ эди. Кейинчалик Зафармурод Абдираҳматов, Жаҳонгир Ўрозов асосий таркибда ўйнаб кетишни бошлади. Беҳруз Асқаров, Шаҳриёр Жабборов ҳам секин-аста "Пахтакор" асосий ўйинчиси сифатида кўрилмоқда. Бу ёшлар билан ҳар ой йиғилишимиз, ишлаб туришимиз керак. Тажрибали, том маънодаги профессионал ва номдор футболчилар учун ФИФА кунларининг ўзи етарли бўлиши мумкин. Лекин U-20 терма жамоасига фақат ФИФА кунларидаги йиғинлар камлик қилади. Мен шу тарафдориман. Албатта клублар билан келишган ҳолда режалаштиришга ҳаракат қиляпмиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика