RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  4 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Мирко Йеличич таваллуд кунини нишонлади. Австралиялик мутахассис 55 ёшни қарши олди.

Юртимизга келгунига қадар Янги Зеландия, Малайзия, Хитой терма жамоасидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган. 2002 йил чин ўлкасида Бора Милутиновичга яқиндан кўмаклашади. 2005 йилда миллий терма жамоамизга келган Йеличичнинг Ўзбекистондаги саргузаштлари бошланади. Бир вақтнинг ўзида “Пахтакор”да ҳам футболчиларга жисмоний жиҳатдан устозлик қилади. Маълумотларга қараганда, у ёшлигида Австралия кўчаларида байкерлар билан дўст тутинган, ўзи ҳам мотоциклда учишни яхши кўрган. Кунларнинг бирида Мирко мотоцикли билан фалокатга учрайди ва оғир жароҳатга йўлиқади. Қийин ва битиши кечикиб бораётган жароҳатини ўзи даволашга мажбур бўлади. Шундан сўнг бир қатор клубларда физиотерапевт бўлиб ишлайди. 2007 йил Рауф Инилеев бошчилигидаги терма жамоамиз тўрт мамлакатда ўтказилган Осиё кубогида яхши ўйин намойиш қилганди. Ўшанда ўйинчиларни жисмоний томонлама тайёрлаш Йеличичнинг зиммасига юклатилгани, турнирга у ҳам олиб кетилганини кичик ёшдаги мухлислар билмас керак. 2009 йилда эса Марат Кабаев устозлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф олди ва бўлажак ўйинларда Кабаевга ёрдамлашди. 2009-2011 йиллар оралиғида эса Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамовнинг штабида ўз лавозимида ишни давом эттирди.



2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионлик учун курашда “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўяди ва “Қўқон-1912” билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг Вадим Абрамов истеъфога чиқарилади. Мавсумдаги қолган учрашувларни эса жамоа Йеличич бошчилигида охирига етказади. 2016 йилдан эътиборан эса расман “темирйўлчилар”нинг устозига айланди. Айтиш жоизки, мутахассис Андрей Микляев билан ҳамжиҳатликда шу йили кўплаб ютуқларга эришади. Ўзбекистон чемпионати ва кубогида бош совринни ҳеч кимга бермайди, ОЧЛда эса ярим финал остонасигача етиб боради. Кейинги йилларда ҳам у клубнинг ички чемпионатда совринларга эга чиқишида катта ҳисса қўшади. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Самвел Бабаян бош мураббий бўлгач аксарият мураббийлар қатори у ҳам кетишга қарор қилди. Мураббий узоқ вақт ишсиз қолмади ва октябрь ойида янгиланган Ўзбекистон терма жамоасига жисмоний тайёргарлик бўйича масъул этиб тайинланди.

Сайтимиз ижодкорлари номидан термамиз мураббийини ўтган туғилган куни билан табриклаб, энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика