RU

Последние новости

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  3 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  84 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясига ишонч учун миннатдорчилик билдиради Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерациясига ишонч учун миннатдорчилик билдиради

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа куни кеча мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мазкур ташриф давомида қитъа футбол уюшмаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. 

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. 

ОФК ва ЎФА ўзаро дўстона муносабатларининг дастлабки боскичларида 4 йиллик қисқа мудлатли ва 8 йиллик узоқ муддатли хамкорлик стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, бу режа босқичма-боқич тизимли ривожланишни назарда тутади.

Осиё футбол конфедерациясининг U-19 Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши эса ўзаро ишончли муносабатларнинг натижаси, деб баҳолаш мумкин. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мана шундай ишонч учун Осиё футбол конфедерациясига миннатдорчилик билдиради. Шубхасиз, ушбу йирик мусобақа ўзбек футболи нуфузининг янада ортиши, футбол инфратузилмасининг яхшиланиши ва мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортишига хизмат қилади.  

Ўз навбатида ЎФА 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун бор имкониятни сафарбар этади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика