RU

Последние новости

20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  0 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  0 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  2 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  9 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  0 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3 16:07"Манчестер Юнайтед" Бундеслигада ишлаётган мураббийни кузатмоқда. У аввалроқ "Челси" шорт-листида бўлган  2 15:39Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  14 15:07Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"  8 14:39"Сурхон" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди  21 14:17Браим Диас Африка Кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг узр сўради  3

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ" Новости

Ўзбек футболида янги соврин - "ДЎППИ"

Илк маротаба сайтимиз томонидан профессионалларга хос тарзда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаймиз.

Аниқроғи, биз ташкил этамиз, унда олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган беш нафар номзоддан бир нафарини танлаб оладилар.

Нима учун бу совринга "Дўппи" деб ном бердик. Балки бу кулгули туюлаётгандир. Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими, қолаверса, аксарият вилоятларда тўпни "дўппи" деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга шундай ном бердик.

Айни пайтда овоз йиғиш жараёни кетяпти. Унда барча мураббийлар қатнашаётгани кишини қувонтирмай қолмайди.

"Дўппи" - 2014 совринини қўлга киритиш учун қуйидаги мураббий ва футболчилар кураш олиб боришяпти.

Мураббийлар:
1. Вадим Абрамов
2. Сергей Лушан
3. Самвел Бабаян
4. Равшан Ҳайдаров
5. Рўзиқул Бердиев

Футболчилар:
1. Одил Аҳмедов
2. Виталий Денисов
3. Жамшид Искандеров
4. Сардор Рашидов
5. Артур Геворкян

Номзодларни танлашда, уларнинг жорий мавсумда эришган ютуқлари ва меҳнатлари инобатга олинди.

Самвел Бабаян ҳеч ким кутмаган жойда жамоасини чемпионлик сари етаклай олди. Вадим Абрамов чемпионатда иккинчи ўринни олиш билар бирга, илк марта "Локомотив"нинг Ўзбекистон Кубогида зафар қучишида катта роль ўйнади. Ҳеч ким жорий мавсум "Насаф"ни медаллардан бирини қўлга киритишини кутмаган бир вазиятда, "Насаф" икки ўйин натижасига кўра "Бунёдкор"ни ортда қолдириб, учинчи ўринни қўлга киритди. Сергей Лушан эса жамоасини қўрқмай ёшартириб юборди ва Кубок финалига қадар етиб борди. Равшан Ҳайдаров бўлса ёшларимизни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Мураббийлардан фарқли равишда футболчиларни саралаш қийинроқ кечди. Шундай бўлса-да, 2014 йилни аввалги мавсумлардан кўра бир калла устун ўтказган Одил Аҳмедов биринчилардан бўлиб номзодлар ичидан жой олди. Ундан кейин Виталий Денисов. Витя "Локомотив"да аввалги мавсумдаги ўйини шунчаки тасодиф эмаслигини исботлай олди. Шубҳасиз, улар қаторидан Жамшид Искандеров ва Сардор Рашидов жой олмасалар адолатсизлик бўларди. Бу икки футболчи 2014 йилги олий лига баҳсларини безаб турдилар. Сўнгги номзод "Насаф" ва Ўзбекистоннинг энг яхши легионери Артур Геворкян. Чемпионат тўпурари бўлган ярим ҳимоячига бу тўрт футболчини ортда қолдириши қийин бўлса-да, номзодлар қаторидан ўрин олишининг ўзиёқ битта ютуқ деб айтсак бўлади.

Ишончимиз комилки, 3-4 йил ўтиб мазкур совринни қўлга киритиш мураббий ва футболчи учун фахр бўлади. Боиси мазкур соврин ғолибини футболимиз ичидаги мутахассислар аниқлайдилар.

Ушбу лойиҳа "Футбол Экспреес" газетаси билан ҳамкорликда ўтказилинади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика