RU

Последние новости

18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  11 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   7 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8

Ўзбек футболи. Ҳакамлар билан боғлиқ вазиятлар туфайли регламентга ўзгаришлар киритилди Новости

Ўзбек футболи. Ҳакамлар билан боғлиқ вазиятлар туфайли регламентга ўзгаришлар киритилди

Сўнги пайтларда Суперлигада учрашувларни бошқариб бораётган ҳакамлар билан боғлиқ турли эътирозлар янграётгани ва бу холатлар футбол мухлислари ўртасида кенг муҳомакаларга сабаб бўлаётгани рост.

Аксарият вазиятларда бундай эътирозлар асосан футбол клубларида фаолият олиб бораётган мураббийлар томонидан билдирилмоқда. Шундан келиб чиқиб доимий равишда футбол клубларининг ҳакамларга бўлган норозилигини мусобақалар регламентида ўрнатилган тартибда амалга оширишларини таъминлаш ва назорат қилиш масаласи бўйича 2021 йилги мусобақалар регламентининг 18-бобига қуйидаги таҳрирда қўшимча бандлар киритилди:

"18.19. Мусобақа давомида ёки унинг якунида бош мураббий, клуб раҳбари ёки футболчиси учрашув ҳакамлигига нисбатан ўз эътирозини билдирса, бироқ учрашув расмий қайдномасига Регламентнинг 16.2-бандида кўрсатилгани бўйича шикоят аризаси киритмаса, ЎФАнинг "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади".

Бу нима дегани? Бир қараганда барчаси тушунарли. Лекин эндиликда ҳар бир футбол клуби мураббийи, клуб раҳбари ёки футболчиси ҳакамлар билан боғлиқ вазиятларда ўта ҳушёр бўлиши талаб этилади. Яъни юқорида айтиб ўтилган шахслар ўйин давомида учрашув ҳакамига нисбатан эътироз билдирса ва кейинчалик ўйиннинг боришидан келиб чиқиб бу холат ўзининг ҳам ёдидан кўтарилиб кетмаслиги керак. Ўша эътирозлар тегишли тартибда ўйин якунидан сўнг учрашувнинг расмий қайдномасига ҳам киритиб қўйилиши талаб этилмоқда. Бундан ташқари мураббий томонидан матбуот анжуманларида учрашув ҳакамлари билан боғлиқ вазиятлар туфайли ўз эътирозларини билдириб ўтсалар, албатта унинг бу эътирозлари расмий қайдномада ҳам акс этган бўлиши шарт. Акс холда ЎФАнинг "Интизом кодекси"га кўра футбол клублари ва эътироз билдирган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жарима чораси қўлланилади.

"18.20. Мусобақа давомида жамоа учун белгилаб қўйилган техник зонада фақатгина бош мураббийнинг эркин ҳаракатланиши ҳамда майдондаги футболчиларга кўрсатма бериши учун рухсат этилади. Қолган барча вазиятларда клубнинг бошқа вакилига нисбатан ЎФАнинг "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима санкцияси қўлланилади".

Бунда эндиликда футбол учрашувлари вақтида футболчиларга кўрсатмалар бериш учун техник зонада эркин ҳаракатланишга фақатгина бош мураббий ҳақли эканлиги қатъий белгилаб қўйилди. Масалан "Навбаҳор"да бош мураббий Виктор Жалилов билан биргаликда маслаҳатчи мураббий Самвел Бабаян ҳам футболчиларга кўрсатма бериш учун техник зонада эркин ҳаракатланмаслиги шарт.

Умид қиламиз-ки, юқорида келтирилган ўзгаришлар футболимиз ривожи ҳамда имиджининг юқорилашига хизмат қилади.

Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика