RU

Последние новости

14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  0 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  5 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  5 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2

Отабек Валижонов: “Яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз” Новости

Отабек Валижонов: “Яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз”

Олий лиганинг 28-турида “Сўғдиёна” сафарда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради.

Биринчи даврада ушбу баҳс 2:1 ҳисобида “Сўғдиёна” фойдасига якунланган. Эртага ушбу жамоалар ўртасида  иккинчи даврада  ўрин олган баҳс бўлиб ўтади. Айни пайтга келиб турнир жадвалида хавфли худудида бораётган жиззахликлар учун олдиндаги учта баҳс ҳал қилувчи ўйинлар бўлади.  

Ушбу баҳслар ва шунингдек “Навбаҳор” га қарши ўйиндан  олдидан жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Валижоновдан интервью олишга қарор қилдик.
 
“СЎҒДИЁНА” ЖАМОАСИ БИЛАН БИЗ БИР ОИЛАМИЗ

“Сўғдиёна”га келишим бежиз эмас. Жамоада кўпчилик  футболчилар билан ҳам олдиндан танишмиз. Жамоадошларим билан бир оиламиз ва ҳар доим бир мақсад сари олға юрамиз. Жиззахга келиб , жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилган эдим. Аммо омадсизликлар ҳам бўлиб турди. Менимча, “Бунёдкор”, “Пахтакор” га қарши кўрсатган  ўйинларимизни ҳар доим кўрсата олгамизда эди ҳозирда яхшироқ ўринларда бўлган бўлар эдик. Олдимизда яна  учта ўйин  бор. Уларда ҳам шу ўйинларимизни кўрсата олсак, насиб бўлса яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз.


 “НАВБАҲОР” ДА ТЎП СУРГАН  ПАЙТЛАРИМ  БАХТИЁР АШУРМАТОВДАН КЎП НАРСА ЎРГАНДИМ

“Навбаҳор” мен учун жуда қадрли жамоа. Тўғри,“Навбаҳор”да бир муддат ўйнаганман ва бу жамоанинг ўрни футболчилик фаолиятимда энг зўри бўлган деб айта оламан.Ўйлаб қарасам , 2014-2015 йилларда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жуда ажойиб жамоа йиғилган эдик. “Навбаҳор” да тўр сурган пайтларим Бахтиёр Ашурматовдан кўп нарса ўргандим  Афсуски, айрим сабабларга кўра  жамоани тарк этганман. Шундан сўнг,Бахтиёр Ашурматов мени “Андижон”га таклиф қилган ва мен ўз фаолиятимни “Андижон”да давом эттирганман. Бу инсоннинг менга билдирилган ишончини оқламоқчи бўлдим ва қачондир яна Бахтиёр Ашурматов билан бирга бир жамоада фаолият олиб бораман деб умид қиламан.

“НАВБАҲОР” ЯХШИ ШАКЛЛАНГАН ЖАМОА


 “Навбаҳор” милллий чемпионатимиздаги энг кучли жамоалардан бири. Жуда чиройли ўйинларни намойиш этмоқда,яхши шакилланган жамоа. Собиқ жамоадошларимга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади. Ҳозирги кунда мен жиззахликлар шарафини ҳимоя қилмоқдаман. Албатта, футболчи сифатида қайси жамоада тўп тепмай, мураббий кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда бор кучимни жамоа ғалабалари йўлида аямайман. “Навбаҳор”га чақирилганмидим?Йўқ 2017 йилда жамоага чақирилмаганман. Бундан хафа бўлмаганман. Чунки,ҳар битта мураббий ўз қарашлари бўлади ва ўз режаси бўлади. Бу жамоанинг ҳар битта ўйинини кузатиб бораман ва имкон бўлса бевосита стадиондан ҳам кузатиб тураман.


12 ТА ЖАМОА  ҚОЛИШИ ТЎҒРИ , АММО...

Бу қарор 2019 йилдан кучга кирганида менинг фикримча жамоалар ўртасидаги рақобат янада кучаяр эди. Нима бўлган тақдирда ҳам мен ва жамоадошларим УФФ томонидан  ва чиқарилган ҳар бир қарорга ҳурмат билан қараймиз.  

МУХЛИСЛАРГА ТИЛАКЛАРИМ

Мухлисларимга тилакларим ҳамиша соғ -саломат бўлишсин. Омад  уларни хеч қачон тарк этмасин. Муҳлисларни менга билдираётган ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика