RU

Последние новости

11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  0 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  8 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  1 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  3

Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида Новости

Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида

Бу мақолада "Arteezy" номини яхшилаб эслаб қоласиз.

Артур (Дота 2 ўйинидаги ники "Arteezy") Бабаев узоқ вақт дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисобланган ва ҳозиргача фаолияти давомида деярли 2 млн. доллар ишлаб топган (бу кўрсаткич бўйича киберспорт тарихидаги 26 ўринда), аммо ҳеч қачон The International (норасмий жаҳон чемпионати)да ғолиб бўлмаган. У шартнома имзолаган жамоа Evil Genesius икки йилдирки йирик турнирларда ғалаба қозонмаяпти, бироқ 5 марта 3-ўринни эгаллашди. Бабаев Дота 2 мухлисларининг севимли киберспортчиси ҳисобланади.

Артур Бабаев 1996 йил 1 июль куни Тошкентда дунёга келган, аммо 2 йил ўтиб Бабаевлар оиласи Канадага кўчиб кетади. Arteezy Ўзбекистонда ўтказган вақтини эслай олмайди, бироқ отаси оиладагилар бахтли бўлиши учун кўп меҳнат қилганини яхши билади.

(Суратда ўнгдан биринчи)

Игорь амаки (отаси) Артурни шахмат ўйнашга ўргатди, аммо бўлажак киберспортчи қоидаларга риоя қилишдан чарчаб, ўз қоидаларини ўйлаб топарди. Оилада у билан рус тилида гаплашишган, Артур эса инглизчада жавоб берарди ва натижада у рус тилини эсидан чиқарди, аммо ҳамма нарсани тушунади.

(Игорь ва Елена Бабаевалар, 2016 йил)

Йигитча кунига 10 соатлаб компютер қаршисида ўтирарди, бироқ унинг ота-онаси Артурни бу учун қаттиқ койишмаган, чунки у мактабда жуда яхши ўқирди. Игорь ва Елена Бабаевалар ўғлини доктор қилишмоқчи эди. Arteezy 15 ёшида бор эътиборини Дота ўйинига қаратди, бу ўйиннинг форумларида вақт ўтказди ва энг кучлиларни курашга чорлади. Кейин ўйинларни кўриб, уларни таҳлил қилди. Мактабдаги охирги йилларида ўйинга кўпроқ вақт ажратиш учун Артур хатто севган қизи билан гаплашмай қўйди.

"Тонгги соат бешда туриб, машғулот ўтказишимга тўғри келарди. Отам эрта туриб, ишга кетарди ва доимо нега вақтли уйғонганим ҳамда нима билан шуғулланаётганимни сўрарди".

У 17 ёшда ҳозирги кунда грандлардан бири бўлган Evil Genesius билан шартнома имзолайди. 2014 йилда у дунёнинг энг яхши ўйинчисини бирга-бир жангда мағлуб этади ва жамоаси билан The International турнирида 3-ўринни эгаллайди. Уни ўзбек Дота усталари ва ҳаваскорлари жуда яхши танишади.

"Ота-онам The International мусобақасига келишганида, улар ҳайратдан ёқа ушлашган. Улар минглаб мухлислар ўтирган аренанини кўришди. Онамга мусобақа ўтадиган саҳнани кўрсатишга қарор қилдим, эшик олдида эса одамлар олдимга келиб, суратга тушишди. Ўша пайтда ота-онам ўйин мени бахтли қилганини тушунишган деб ўйлайман. Барча оталар ва оналар фарзандининг бахтини исташади".

"Ҳозир отам ҳам Дота 2 мухлисига айланган. У бўш вақтида кўп ўйинларни томоша қилади. Эрталаб олтида туриб, ошхонага қаҳва тайёрлагани чиқсам, отам МДҲ жамоаларининг ўйинини кўраётган бўлади. У мендан бирор жамоа нега бу ишни қилганини сўрайди. Баъзида хатоларимни айтиб ҳазиллашади, баъзида эса нега бу стратегияни танлаганимиз ҳақида қизиқади".

Arteezy ўсмирлигидаёқ ота-онаси учун уй олиб берган. 22 ёшли йигит айни дамда хитойлик қиз билан учрашади. У ҳам Дота 2га алоқадор (турнирларда бошловчи ва шарҳловчилик қилади).


Исми: Артур Бабаев

Ник: Arteezy

Жамоаси: Evil Geniuses

Фаолияти давомида ишлаб топган даромади: $1,928,613


Ҳа, айтганча, айни дамда у жамоаси билан Москвада ўтаётган Epicenter номли йирик турнирда иштирок этмоқда. Август ойида эса у Хитойда бўладиган норасмий жаҳон чемпионатида зафар қучишга уриниб кўради.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика