RU

Последние новости

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  2 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  60 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар Новости

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Осиё футболига оид маълумотларни савол-жавоб шаклида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Савол: "Ал Ҳилол" 2019 йил Осиё чемпионлар лигасида зафар қучганида жамоа бош мураббийи ким эди?

Жавоб: Рэзван Луческу. Руминиялик мураббий "Ал Ҳилол"ни ўтган мавсумнинг ярмида қабул қилиб олди. Унгача эса Грециянинг ПАОК клубини бошқариб келаётган ва чемпионлик билан Кубокни қўлга киритганди. Луческуга ОЧЛда зафар қучиши учун 6 ой етарли бўлди. 


Савол: "Ал Аҳед" билан ўтган йил ОФК Кубогида зафар қучган мураббий ким? 

Жавоб: Бассем Мармар. Ушбу мутахассис Ливан терма жамоасида бир неча йиллар ўйнаган. У Бейрут клубини бошқариб катта муваффақиятга эришди. ОФК Кубогини ютишдан ташқари уч бор мамлакат чемпиони бўлди.


Савол: Осиё Кубоги-2019да чемпионликни нишонлаган мураббийни биласизми? 

Жавоб: Қатар миллий терма жамоаси устози Феликс Санчес. 2017 йилнинг ярмида мамлакат бош жамоасини қабул қилиб олган испаниялик мураббий бир ярим йил ичида катта муваффақиятга эришди. Биласиз, Осиё Кубоги финалида Қатар Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.


Савол: Ҳам ОЧЛ, ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган мураббий ким?

Жавоб: Марчелло Липпи. Италиялик мутахассис 1995/96 йилги мавсумда "Ювентус" билан ЕЧЛда, 2013 йил "Гуангжу Эвергранд" билан ОЧЛда зафар қучган.


Савол: Осиё Кубогида икки бор чемпион бўлган мураббий ким?

Жавоб: Карлос Альберто Паррейра. Бразилиялик мураббий илк бор 1980 йил Қувайт терма жамоаси билан қитъа биринчилигида зафар қучганди. Орадан 8 йил ўтиб навбатдаги мусобақада у Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида олтин медалларга эга чиққан.


Савол: "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Ал Айн", "Ал Аҳли", Саудия Арабистони МТЖ, "Жиангсу" - бу қайси мураббийнинг иш фаолияти маршрути?

Жавоб: Космин Олариу. Руминиялик таниқли мураббий Ғарбий Осиёдаги фаолияти мобайнида тўртта клуб билан совринга эга чиққан. Ҳозирда Хитой клубини бошқаряпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика