RU

Последние новости

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  2 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  9 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  12 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз" Новости

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамизнинг барча аъзолари сайтимиз учун ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.
"Қисқа вақтда йиғилган жамоа деб ҳисобламайман. Бу жамоанинг ўзаги иккита ва ҳар иккиси бирлашса яхшигина жамоани кўрамиз. Асосан Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва уларга қўшимча куч сифатида сараланиб олинган футболчилардир. Ҳаммамиз аллақачон битта жамоа бўлганмиз" - дейди Асилбек Омонов.

- Ушбу жамоанинг Осиё чемпионатида имкониятларини қандай баҳолар эдингиз?
- Бизда имконият юқори. Ҳаммада кайфият аъло ва керакли натижага эришишимизга ишонаман. Камида финалгача бориб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келмоқчимиз. Бунинг учун бизда ҳамма шароит ва имконият етарли.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун бой тажриба ва ғалабаларни. Қанча юқорироқ натижа қайд этсак биз учун қўшимча куч бўлади. Бу ёшдаги терма жамоа Бразилиядаги Олимпиядага бориш учун курашади ва мен шуни кутаман. Асосийси дарвозамиздан тўп ўтмаслигини кутишим табиийдир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика