RU

Последние новости

01:01"Ман Сити" Савионинг кетиши фонида Симонснинг агенти билан алоқада бўлиб турибди. "Челси" ҳам "Лейпциг" хавбеки бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 00:49"Тракторсози" — Эрон Суперкубоги соҳиби! Ҳамробеков жамоаси соврин учун курашда Машариповсиз ўйнаган "Истиқлол"ни таслим этди  0 00:44Вадим Абрамов: "Футболни тўғри ўйнаш керак, шунда ҳаммаси жойига тушади"  8 00:34Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"  4 00:31"Комо" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 23:54Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"  6 23:15Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, натижа биз кутгандек бўлмади"  12 23:05"Ливерпуль" "Брентфорд" етакчисига даъвогар  0 22:27"Атлетико" 22+4 млн евро эвазига италиялик футболчини харид қилди  0 22:02Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Динамо" ва "Пахтакор" муросага келди  76 21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  12 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  191 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  15 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  1

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин" Новости

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик маромида бўлди. Ҳамма футболчилар чемпионат учун тайёр. Биз Уммондан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз. Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтказмасак мақсадимизга эришамиз" - дея айтиб ўтади Абдумавлон Абдужалилов.

- Тайёргарликни қисқа муддатда бўлиб ўтгани бу натижага салбий таъсир ўтказмайдими?

- Ўйлашимча ундай бўлмайди. Бу жамоани қисқа муддатда ташкил этилган деб ўйламас эдим. Туркиядаги жаҳон чемпионатида ҳам шу жамоанинг ўзаги иштирок этган эди. Ундан ташқари бу жамоага тажрибали футболчилар ҳам келиб қўшилди. Қисқа муддатда йиғилган бўлса буни биз назорат учрашувларида кўриб камчиликларни тўғриламоқчимиз. БААда иккита назорат учрашуви ўтказмиз ва бунда камчиликларни кўриб оламиз.

- Терма жамоамиз аъзоси сифатида Уммонда қандай натижа кутмоқдасиз ва дарвозабонлар борасида фикрингиз?
- Биринчидан ушбу терма жамоага жалб этилган Элдорбек Суюнов жароҳати боис иштирок эта олмаслигини ва бу йўқотиш эканлигини айтишим керак. Шундай ҳолатда ҳам биз буни ўрнини тўлдира олишимиз керак. Юқорида айтганимдек гол ўтказмаслик бизни вазифа. Асилбек ҳам, Акмал ҳам, мен ҳам фақат терма жамоамиз манфаати учун майдонга чиқамиз. Ким майдонга чиқишини эса мураббийлар ҳал этади. Ўйлашимча барча дарвозабонларимиз яхши савияда.

Уммонда камида финалгача борсак мақсадга муофиқ бўлар эди. Жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчи ва керакли натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика