RU

Последние новости

19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  2 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  1 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  2 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  5 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  10 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  52 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  23 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ориф Маматказин истеъфога чиқди ёхуд «Андижон» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида Новости

Ориф Маматказин истеъфога чиқди ёхуд «Андижон» мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида

Олий лиганинг 25-турида сафарда «Шўртан»дан учралган мағлубиятдан сўнг 17 октябрь, душанба куни «Андижон» ФК офисида клубнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ундан жамоа вице-президенти, бош директори Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович сўз олиб, охирги пайтларда «Андижон»нинг қайд этаётган натижаси қониқарсиз бўлаётгани ва жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун янада жиддий ишлаш кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек йиғилиш чоғида бунгача жамоа натижаларига жавобгар бўлиб келган бош мураббий - Ориф Маматказиннинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли  истеъфога чиққани айтиб ўтилди. Шу боис мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Эндиликда жамоа натижаларига клуб вице-президенти, жамоа бош директори М.Ж.Абдисоломовнинг жавоб беради ва қолган учрашувларда жамоани унинг ўзи майдонга олиб тушади. Абдисоломовга Элдор Сакаев билан бирга маҳаллий мураббийлар Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Бунгача дарвозабонлар билан ишлаган мураббий Сервер Эсетов ҳам истеъфога чиқди.

Душанба куни футболчилар тушликдан сўнг жамоа қароргоҳида йиғилди ва «Металлург»га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Шуни аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кечаги машғулотда Маъруфжон Абдисоломовнинг шахсан ўзи бевосита иштирок этди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича футболчилар билан Расул Раҳмонов ишлаган бўлса, дарвозабонларни Қобилжон Олимжонов шуғуллантирди. Виталий Легай эса тактик-техник машғулотларни олиб борди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика