RU

Последние новости

15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  5 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  2 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  3 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  16 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  22 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1

Олий лига. 3-тур превьюси Новости

Олий лига. 3-тур превьюси

16-18 март кунлари олий лиганинг учинчи туридан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади. Ушбу тур превьюси билан танишинг.

Олий лига. 3-тур.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Нефтчи» (Фарғона)
16 март 2017. Наманган. "Марказий" стадион. 17:00
Ҳакамлар
: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Александр Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Ноил Лутфулин.

"Навбаҳор" мавсумнинг дастлабки икки учрашувида 3 очко тўплади. Илк турда Илҳом Мўминжонов шогирдлари "Обод"ни мағлуб этишди ва сафарда "Қизилқум"га ютқазишди.

"Нефтчи" ҳозирча 1 очкога эга. Фарғоналиклар биринчи турда Ғузорда "Шўртан"га ютқазиб ўз майдонида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади.

2011 йилдан буён "Навбаҳор" ўз уйида "Нефтчи"га мағлуб бўлмаяпти. Яъни "Лочинлар" "Нефтчи" билан ўз майдонидаги сўнгги бешта учрашувда 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этишди.

Ўтган йил "Нефтчи"да ўйнаган Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов ва Мансур Саидов бу йил "Навбаҳор" сафида ўйнашмоқда. Ўз навбатида Акром Баҳритдинов қишда "лочинлар" сафидан "Нефтчи"га кўчиб ўтди.


             НАВБАҲОР              
 
      Кўрсаткич     
 
                    НЕФТЧИ                 
 
50 Ўйин 50
13 Ютуқ 25
12 Дуранг 12
25 Мағлубият 13
50 Гол урган 75
75 Гол ўтказган 50
51 Очко 87



«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак)
18 март 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони.
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Набижон Рўзимов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Ахрол Иноятов.

"Шўртан" ҳисобида ҳам, "Машъал" ҳисобида ҳам айни пайтда 3 очко бор. Ғузор клуби ўз уйида "Нефтчи"ни мағлуб этди ва Самарқандда "Динамо"га ютқазди. "Машъал" эса дастлабки икки учрашувни ҳам ўз уйида ўтказди. Илк турда "Локомотив"га ютқазган Хомяков шогирдлари "Металлург"дан устун келишди.

"Машъал" охирги учта ўйинда "Шўртан"га сафарда умуман гол ура олмаган ва бир хил 0:1 ҳисобларида мағлуб бўлган.

Ўтган йил "Машъал"да ўйнаган Сирож Ҳамроев бу мавсум "Шўртан"да фаолият олиб бормоқда. 


               ШЎРТАН             
 
          Кўрсаткич          
 
                МАШЪАЛ                
 
20 Ўйин 20
8 Ютуқ 11
1 Дуранг 1
11 Мағлубият 8
19 Гол урган 33
33 Гол ўтказган 19
25 Очко 34


«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навои)
18 март 2017. Қўқон. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Шавкат Насибуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Валерий Лёткин.

Дастлабки икки турда "Қўқон-1912" бир, "Қизилқум" уч очко тўплади. Водий клуби ўз уйида "Насаф"га ютқазди ва Тошкентда "Обод" билан дуранг ўйнади. "Қизилқум" эса Тошкентда "Пахтакор"га имкониятни бой берди ва Навоийда "Навбаҳор"ни таслим қилди.

"Қўқон-1912" ушбу жамоа билан 10та ўйин ўтказиб фақат икки марта мағлуб этган. Иккала сафар ҳам учрашув Қўқонда ўтган.

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Отабек Зокиров бу йил "Қизилқум"га ўтди.

          ҚЎҚОН-1912             
 
            Кўрсаткич          
 
                 ҚИЗИЛҚУМ            
 
10 Ўйин 10
2 Ютуқ 7
1 Дуранг 1
7 Мағлубият 2
10 Гол урган 25
25 Гол ўтказган 10
7 Очко 22


«Бухоро» (Бухоро) – «Обод» (Тошкент)
18 март 2017. Бухоро. "Бухоро" стадиони.
Ҳакамлар
: Бахтиер Намозов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Равшан Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
ПФЛУз вакили: Бобур Ҳайдаров.

"Бухоро" ҳозирча битта ғалаба ва битта мағлубият қайд этди. Илк турда Улуғбек Бақоев шогирдлари "Олмалиқ"дан устун келиб иккинчи турда "Насаф"га имконият бой берилди. "Обод" эса дастлаб "Навбаҳор"га сафарда ютқазди ва ўз майдонида "Қўқон-1912" билан муросага келди.

Бу жамоалар олий лигада фақат икки марта тўқнаш келишган. Ҳозирча "Обод" "Бухоро" дарвозасига умуман гол ура олмаган.

            БУХОРО            
 
              Кўрсаткич             
 
                    ОБОД                  
 
2 Ўйин 2
1 Ютуқ 0
1 Дуранг 1
0 Мағлубият 1
1 Гол урган 0
0 Гол ўтказган 1
4 Очко 1


«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
18 март 2017. Жиззах. "Жиззах" стадиони.
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев (Бухоро), Хуснудин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Шуҳрат Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Алексей Фролов.

"Сўғдиёна" дастлабки икки турда ҳам мағлуб бўлди. Даврон Файзиев шогирдлари Тошкентда "Бунёдкор" ва "Локомотив"га ютқазиб қўйди.

"Олмалиқ" эса "Бухоро"га ютқазиб, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади.

“Сўғдиёна” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган. Тўрт бор ғалаба қозонган ва 3 марта дуранг ўйнаган. “Сўғдиёна” уйида ўтган охирги учта баҳсда гол ўтказмаган.

"Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Достон Абдураҳмонов қишда "Сўғдиёна"га кўчиб ўтди.

              СЎҒДИЁНА       
 
            Кўрсаткич            
 
              ОЛМАЛИҚ                
 
14 Ўйин 14
5 Ютуқ 5
4 Дуранг 4
5 Мағлубият 5
22 Гол урган 26
26 Гол ўтказган 22
19 Очко 19


"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви 12 март куни бўлиб ўтди. "Металлург" - "Локомотив" ва "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувлари эса терма жамоа ўйини туфайли бошқа муддатга қолдирилган.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика