UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  85 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1 Янгиликлар

Олий лига. "Пахтакор" - "Лестер" 0:1

Теглар :  ДинамоПахтакор
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" учрашуви бошланди.

17-дақиқада учрашувдаги биринчи хавфли вазият содир этилди. Жавоҳир Қаҳрамонов бошлаган ҳужумни Сардор Сулаймонов жарима майдони ичидан зарба билан давом эттирди, унинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди!

44-дақиқада Игорь Сергеевда қулай имконият бўлганди, бироқ рақиб ҳимоячилари ҳужумни қайтаришди. Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида Андреев тўпни ён чизиқдан ташлаб берди, Азимжон Аҳмедов боши билан тўпни дарвоза томон буриб юборди, Сергеев тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, Михаил Наумов тўпни қайтарди!

60-дақиқада Каримовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Сергеев дарвозага йўллади, ноаниқ чиқди зарба. 69-дақиқада Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Сергеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб кучли зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

79-дақиқада Шохрух Холматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пасига Абдумалик Абдуллаев ета олмади.

89-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1. Баҳснинг 90+2-дақиқасида Сергеевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Ўйин мана шу ҳисобда якунига етди ва "Динамо" кетма-кет учинчи турда ҳам ғалабага эришди.


"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО" 0:1
Ҳакамлар
: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
Гол: Раду Рогак 89, - 0:1
"Пахтакор": Ботирали Эргашев, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 79), Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 54), Суҳроб Нуруллаев (Жасурбек Ҳакимов, 69), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (с)
Захира: Александр Лобанов, Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Хушнудбек Авилов

"Динамо": Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохрух Холматов, Дамир Низанов (Раду Рогак, 66), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 74), Абдужамол Исроилов
Захира: Рустам Тоштурдиев, Ҳакимжон Аламхонов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров, Комил Шарофиддинов

Огоҳлантиришлар: Шохрух Холматов 75, Азимжон Аҳмедов 84, Даврон Ҳошимов 85.


Рейтинг: +131   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика