RU

Последние новости

14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  20 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0

Олимпиададаги энг ёш таэквондочи - Нигора Турсунқулова ҳақида Новости

Олимпиададаги энг ёш таэквондочи - Нигора Турсунқулова ҳақида

Теги :  Olamsport.com
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз сони 60 нафарга яқинлашиб қолди.


 Улар орасида такэвондо WTF усталари ҳам бор. “Улар Олимпиада борадилар”, рукнининг бу галги қаҳрамони терма жамоа аъзоси Нигора Турсунқулова бўлади.

Нигора Турсунқулов – 1999 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёш бўлишига қарамасдан асосий терма жамоа таркибида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб олди ва ўзидан анча катталар билан чўчимай баҳс олиб бормоқда. Ёшлигидан таэквондога меҳр қўйган қиз олти йил муқаддам пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Дмитрий Хван қўли остида таэквондо сирларини ўргана бошладим. Залга кириб келиши биланоқ интилишидаги қатъият биланми ёки ҳаракатидаги эпчилликданми, бирпасда устози эътиборига тушди.

– Нигора илк маротаба машғулотга келган кунни яхши эслайман, – дейди мураббийи Дмитрий Хван ЎзАга берган интервьюсида. – Ўшанда у машқларни тўғри бажаришга ҳаракат қилаётгани, мазкур спорт турига бўлган қизиқиши ва кўзларидаги иштиёқини кўриб, келгусида истеъдодли спортчи бўлиб етишишига ишонган эдим.

Кўп ўтмай, мусобақаларда қатнашишни бошлади. У 2010 йили таэквондо WTF бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида биринчиликни эгаллади. 2011-2012 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлди ва шу йили мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилинди.


Терма жамоа мураббийи Абдувоҳид Раҳимовдан спорт сирларини қунт билан эгаллаган Нигора 2013 йили Германияда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро мусобақада совринли ўринни қўлга кирита олмаган бўлса-да, руҳан синмади, ўз устидан тинимсиз ишлади. 2013 йилнинг июнида ўтган “Korea Open” халқаро турнири уни спортчи сифатида кашф этди. 55 кг вазнда финалгача бўлган йўлни муваффақият билан босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди. Ўша йилнинг сентябрида эса “Russia Open” мусобақасида натижани такрорлади – 1-ўрин.

Ютуқлари тасодиф эмаслигини Нигора бир неча мусобақаларда қайта-қайта исботлади.


Хабарнинг давомини olamsport.com сайтида ўқишингиз мумкин...

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика