ОФК президенти: "КК-2017 баҳсларига кутганимиздан кўпроқ мухлис ташриф буюрди"
03 июл 2017 13:45
Новости
ОФК президенти: "КК-2017 баҳсларига кутганимиздан кўпроқ мухлис ташриф буюрди"
Конфедерациялар Кубогини ўтказишда Россия юқори даражадаги ташкилотчи эканлигини кўрсатди.
Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон бир Иброҳим Ал-Ҳалифа шундай фикр билдирди.
"Катта иш бажарилгани кўриниб турибди. Учрашувларга биз кутаганимиздан кўпроқ мухлислар ташриф буюришди. Мамлакатингиз раҳбариятига ташкилотчилик учун раҳмат. Ҳаммаси текис ўтганидан хурсандмиз. Гап фақат футбол инфратузилмаси ва стадионлар ҳақида кетаётгани йўқ. Шаҳарлар ҳам ўз вазифаларининг уддасидан чиқишди.
Владимир Путин, Виталий Мутко ва Россиянинг бошқа вакиллари турнирга катта тайёргарлик кўрганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бундай катта форумдан кўнглимиз тўлди" - дейди шайх.
Комментарии