RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

ЎФА ва ПФЛ жим — Ўзбекистон кубоги финали қаерда бўлади? Новости

ЎФА ва ПФЛ жим — Ўзбекистон кубоги финали қаерда бўлади?

Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви қаерда ва қайси стадионда ўтиши ҳалигача маълум қилинмаган.

Хабарингиз бор, жорий йил Ўзбекистон кубоги финалига ўтган мавсумда бўлгани каби Олмалиқнинг АГМК ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси чиқди.

Финал ўйини 26 октябрь куни ўтиши режалаштирилган. Аммо йил аввалидан буён финал баҳси қайси стадионда ўтиши белгиланмаганди. Ярим финал босқичидан кейин финал қаерда ва қайси стадионда ўтказилиши маълум қилиниши айтилганди. Бироқ ярим финал учрашувлари якунланганига ва финалчилар номи ҳам маълум бўлганига 2 ҳафтадан ошди. Лекин ҳали ҳам финал қаерда ва қайси стадионда ўтказилиши ҳақида ЎФА ёки ПФЛ ҳеч қандай расмий хабар бергани йўқ. Финал ўйинига эса 2 ҳафта қолди. Лекин йилнинг энг муҳим беллашуви қаерда ўтказилиши ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.

Биласиз, ЎФА ва ПФЛ байроғи остида ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали айнан ташкилот томонидан мустақил ташкиллаштирилади. Яъни, чемпионат ўйинлари ташкилий масалалари билан мезбон жамоа шуғулланади. ПФЛ эса буни назорат қилади холос. Ўзбекистон Кубоги финали эса айнан ЎФА ва ПФЛ ташкиллаштирадиган мавсумдаги ягона, лекин энг муҳим баҳс ҳисобланади.

"Пахтакор" ва АГМК ўртасидаги финал ўйини қачон, қаерда ва қайси стадионда ўтиши борасида ЎФА ва ПФЛдан тезроқ расмий хабар кутиб қоламиз.

Чунки ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам йилда бир ўтадиган ажойиб финал оқшомига қайси стадион мезбонлик қилишини интиқлик билан кутишмоқда. Жамоалар ҳам мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс қайси стадионда ўтиши ҳақида аниқ хабарни кутишаётган бўлиши табиий. 

Биласиз, Ўзбекистон кубоги финали кўп йиллар давомида Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилиб келинган. Яъни, чемпионат аввалидан финал қайси стадионда ўтиши белгилаб қўйиларди. Мисол учун Германия кубоги финали ҳам доим пойтахтда, яъни Берлиндаги "Олимпияштадион"да ўтказилади.

Бироқ 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" стадиони мезбонлик қилиш анъанасига барҳам берилди. Дастлаб Олмалиқдаги стадионда ўтказилган финал, сўнгра Жиззахга, кейинчалик Самарқандга ўтди. Икки йил аввал эса "Бунёдкор" стадионида ўтказилган финал, ўтган гал Фарғонага берилди. Ҳозирча Қаршидаги ажойиб "Марказий" стадион ва Намангандаги ўйингоҳ Ўзбекистон кубоги финалига мезбонлик қилмаган. Финалга "Пахтакор" ва АГМК чиққанлигини инобатга оладиган бўлсак, ўйин нейтрал майдонда ўтади. Эҳтимолий вариантлар орасида эса Наманган ва Қаршидаги "Марказий" стадионлар финалга мезбонлик қилишга даъвогарлар рўйхатида тилга олинмоқда. Шунингдек, ўйин Тошкентда ўтиши ва финалга "Локомотив" ёки "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Бироқ йилда бир ўтадиган финал ўйини муҳити ҳақиқий финалга мос ва хос, муҳими нейтрал жойда ўтиши мантиқан тўғри бўлишини ҳисобга олсак, энг оптимал вариантлар ичида Наманган ёки Қаршидаги ўйингоҳ ажойиб финал оқшомини қабул қилиши мумкин. Яна бир муҳим фактор, яъни мазкур стадионларнинг майдон чими сифати ҳам айни пайтда футбол ўйнашга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги финали ҳали ҳечам Наманган ёки Қаршида ўтказилмагани ҳам ушбу стадионларнинг жорий финалга мезбонлик қилиш эҳтимолини ошириши мумкин.

ЎФА ва ПФЛ қандай қарорга келишини эса вақт кўрсатади. Вақт эса оз қолмоқда. Аммо финал манзили ҳамон номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги финалига Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари чиқишган. Финал 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика