Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди
22 дек 2025 16:21
Новости
Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди
Африка Миллатлари Кубоги-2025 рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси билан старт олди.
CAF президенти расман тасдиқлади: мусобақа иштирокчилари учун тўловлар 43 фоизга оширилган бўлиб, қитъа чемпионати ғолиби 10 миллион доллар олади.
Ҳатто гуруҳдан чиқа олмаган жамоалар ҳам салмоқли мукофот пулига эга бўлади. Гуруҳ босқичида тўртинчи ўрин учун 500 минг доллар, учинчи ўрин учун 700 минг доллар белгиланган. 1/8 финалга чиқиш 800 минг долларга баҳоланади, чорак финалга йўлланма эса 1,3 миллион доллар келтиради. Ярим финалчилар ҳар бири 2,5 миллион доллардан ишлаб олади, финалчига 4 миллион доллар берилади, мусобақа чемпиони эса максимал — 10 миллион долларга эга чиқади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии