RU

Последние новости

18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  0 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  0 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  8 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  7 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  2 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  5 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Манба: Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11

ОЧЛ. "С" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида Новости

ОЧЛ. "С" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"С" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" Қатарда "Ал Садд" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Албатта, ўйин майдон эгалари фойдасига 6:2 бўлишини ҳеч ким кутмаганди. "Локомотив" ўйинни яхши бошлади, ҳатто рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди.

Аммо 20-дақиқадан бошлаб устунлик "Ал Садд" томонига ўтди ва биринчи таймнинг ўзидаёқ улар жавобсиз учта тўп киритишди. Биринчи гол пенальтидан киритилгач, Абрамов ҳимояда яхши ўйнаб турган Шавкат Муллажоновни алмаштирди. Шундан сўнг "Локо" ҳимоясида парокандалик юзага келди. Натижада жамоа олтита гол ўтказиб юборди. "Локомотив"нинг иккита голи стандарт вазиятдан киритилди: бири жарима тўпидан, иккинчиси пенальтидан.

Гуруҳдаги нариги ўйинда ҳисоб очилмади. "Ал Ҳилол" сафарда "Фулад"га қарши баҳс олиб бориб, бунда дарвозаларга тўп киритиш ҳеч кимга насиб қилмади. 3-тур натижаларидан сўнг "Ал Садд" 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Ал Ҳилол" ҳисобида 4, ундан кейинги ўринни эгаллаб турган "Фулад"да уч очко бор. "Локо" эса учта ўйиндан сўнг атиги бир очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Имкониятлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Ал Садд" билан "Ал Ҳилол"да кейинги босқичга чиқиш учун имконият бошқаларга қараганда анча яхши. "Локомотив"ни эса фақат мўъжизагина гуруҳдан олиб чиқиши мумкин.

СЎЗ
- Ўйин бундай тус олишини тушимда ҳам кўрмагандим. Футболчилар худди биринчи бор майдонга тушгандек ҳаракат қилишди. Керакмас жойда пенальти ишлаб олдик. Шундан сўнг ўйин тизгинини буткул қўлдан чиқардик. Ўзимни ва жамоамни оқлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ (Вадим Абрамовнинг ўйиндан кейин айтган гаплари).

3-тур. 17 март
"Ал Садд" - "Локомотив" 6:2
"Фулад" - "Ал Ҳилол" 0:0

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al-Sadd 3 2 1 0 7 - 2 5 7
2 Al Hilal 3 1 1 1 3 - 2 1 4
3 Foolad Khuzestan 3 0 3 0 1 - 1 0 3
4 Lokomotiv Tashkent 3 0 1 2 4 - 10 -6 1


Кейинги учрашувлар
4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ал Садд"
"Ал Ҳилол" - "Фулад"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика