RU

Последние новости

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

ОЧЛ. "Пахтакор"нинг рақиблари қандай ҳолатда? Новости

ОЧЛ. "Пахтакор"нинг рақиблари қандай ҳолатда?

Хабарингиз бор, "Пахтакор" футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Қатарга йўл олади.

"Шерлар" унга қадар яна 2 та расмий учрашувда қатнашишлари керак:

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”

Тошкент клуби ОЧЛнинг дастлабки баҳсларида 100% лик натижа қайд этгани ҳолда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. 14 ҳамда 17 сентябрь кунлари мазкур жамоалар ўзаро 2 марта тўқнаш келишади. Катта эҳтимол билан шу ўйинлар квартет ғолиби номига аниқлик киритиб бериши керак. Хўш, саудияликлар айни пайтда қандай ҳолатда?

"Ал Ҳилол"

29 август куни Саудия Арабистони Про-лигасининг 30-турида "Ал Ҳазм" клубини мағлуб қилган Ар-Риёд жамоаси 16-бор мамлакат чемпионлигини тантана қилди.

"Ал Ҳилол" ҳам Қатарга ташриф буюришдан олдин 2 та расмий ўйинда иштирок этиб, миллий чемпионатни якунлаб қўйиши керак:

4 сентябрь (22:35). "Ал Ваҳда" — "Ал Ҳилол"

9 сентябрь (22:35). "Ал Ҳилол" — "Ал Шабаб".

Мазкур жамоа чемпионат рестарти (5 август)дан кейин 6 та расмий ўйинда иштирок этиб, 5 тасида ғалаба қозонди. Ягона мағлубият 28-турда "Ал Аҳли Жидда"дан қабул қилиб олинган (1:2). Тўплар нисбати: 17-5 (+12). Саудия Про-лигасининг ортда қолган 30 турида Ар-Риёд клуби футболчилари жами 47 бор сариқ карточка "ишлаб олишган", бир бор майдондан четлатилишган. Энг қўпол футолчи Ёсир ал-Шахронидир (ўнг қанот ҳимоячиси, Машариповни қўриқлаш вазифаси унга топширилса керак). "Ал Ҳилол" тўпурари франциялик машҳур Бафетимби Гомис ҳисобланади. 35 ёшли форвард ҳисобида 27 ўйинда урилган 24 гол бор. Плеймейкер вазифасини асосан "Ювентус"нинг собиқ футболчиси Себастьан Жовинко ҳамда Салим ал-Досари бажаради. 

Яқиндагина "Ал Ҳилол"ни жамоа етакчиларидан бири Карлос Эдуардо тарк этди (эркин агент сифатида "Шабаб Ал Аҳли" сафига қўшилган). Клуб таркибида 6 та легионер бор: Б. Гомис (Франция, 35 ёш), С. Жовинко (Италия, 33 ёш), Омар Харбин (Сурия, 26 ёш), Чан Хёнсу (Ж. Корея, 28 ёш), Густаво Куэльяр (Колумбия, 27 ёш), Андре Каррильо (Перу, 29 ёш - "Бенфика"дан ижарага  олинган). Бош мураббий: руминиялик Рэзван Луческу.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳам айнан "Ал Ҳилол" (Ар-Риёд) ҳисобланади.

"Шабаб Ал Аҳли"

"Пахтакор" 5-тур учрашувини 20 сентябрь куни Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши ўтказиши керак. Мазкур жамоалар ўртасида Тошкентда ўтказилган баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган эди (2:1). Жамоани Тошкентга бошлаб келган аргентиналик мутахассис Родольфо Арруабаррена кейинчалик истеъфога чиқарилган.

Пандемия туфайли БАА Профессионал футбол лигаси март ойининг ўрталарида мамлакат чемпионатни тўхтатди. Турнирнинг 19 тури ортда қолган бўлишига қарамай, совриндорлар аниқланмади. Аммо мусобақа тўхтатилган пайтда айнан дубайликлар пешқадам эдилар.

Демак, "Шабаб Ал Аҳли" футболчилари охирги марта 13 март санасида расмий ўйинда иштирок этишган ва ўшанда "Ажман" (5:2) мағлуб этилганди.  Амирлик клуби ҳам Қатарга жўнаб кетиш олдидан 2 та расмий ўйинда иштирок этади:

3 сентябрь (20:00). "Шабаб Ал Аҳли" — "Ал Дафра" (БАА лига кубоги)

9 сентябрь (19:45). "Ал Иттиход" — "Шабаб Ал Аҳли" (БАА чемпионати, 1-тур).

5 ойдан ошиқ вақт давомида ўйин амалиётисиз қолган Дубай жамоаси катта эҳтимол билан ОЧЛ баҳсларида жуда қийналса керак. Аммо уларнинг ҳам бир устун жиҳати бор: Амирлик жамоаси футболчилари қолган рақиблар сингари толиқиб қолишмаган. 

"Шабаб Ал Аҳли" нисбатан қўполроқ ўйнайди (ўтган мавсумнинг 19 ўйинида 63 та сариқ ва 3 қизил карточка). Жамо етакчиси терма жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган Аҳмад Ҳалилдир. Клубнинг айни пайтда 6 легионери бор: яманлик Одил Маҳмуд ал-Шадли (20 ёш), Педро Конде (Испания, 32 ёш), Леонардо (Бразилия, 28 ёш), Давиде Мариани (Швейцария, 29 ёш), Карлос Эдуардо (Бразилия, 30 ёш),  Аҳмед Абдулла (Комор о-лари, 26 ёш) ва ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев (22 ёш). Бош мураббий: Жерард Сарагоса (Испания).

"Шаҳр Ходро"

Раунднинг сўнгги турида "шерлар" 23 сентябрь куни Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоаси билан тўнашишади. Мазкур жамоалар ўртасида Тошкентда ўтказилган баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келган эди (3:0)

Эронда мавсум 20 август куни ниҳоясига етди. "Шаҳр Ходро"га барқарорлик етишмади ва якунда 6-поғонани эгаллади. Тошкентга жамоани Кипрлик Стефано Кузин бошлаб келганди. Муваффаиятсизликлари туфайли 14 июль куни унинг ўрнига Суҳроб Бахтиёрзода бош мураббий этиб тайинланган. Бир неча кун олдин эса мураббийлик постини жамоанинг собиқ дарвозабони Меҳди Раҳмати эгаллади. Унинг мураббийликда умуман тажрибаси йўқ. Маълумот учун, Тошкентдаги баҳсда ҳам "Шаҳр Ходро" дарвозасини айнан Раҳмати қўриқлаган эди.

Хуллас, бу жамоада ишлар умуман жойида эмас. Чемпионатнинг сўнгги 7 турида атиги 5 очко жамғара олган клуб ОЧЛда ҳеч кимга қаршилик кўрсата олмаса керак. Жамоа таркибида фақат битта легионер бор: Мирослав Славов (Украина, келаси ҳафта 30 ёшга киради).

Факт: "Ал Ҳилол"да тўп тепадиган ўйинчиларнинг умумий қиймати 36,8 млн еврога тенг. "Шабаб Ал Аҳли" — 17,1, "Шаҳр Ходро" — 5,3 млн евро бўлса, "Пахтакор" жамоаси футболчилари Transfermarkt порталида 13, 2 млн еврога баҳоланган.

Қўшимча маълумот ўрнида, "Ал Ҳилол" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Бафетимги Гомисга 7,1 млн евро тўласа, Жовинко йилига тахмин 7 млн АҚШ доллари миқдорида маош олади.

Халқаро майдон: "Шерлар"имиз мувозанатни ўзгартира олишадими?  

Автор :
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика