UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Халқаро майдон: "Шерлар"имиз мувозанатни ўзгартира олишадими? Янгиликлар

Халқаро майдон: "Шерлар"имиз мувозанатни ўзгартира олишадими?

Теглар :  "Пахтакор" ОЧЛ
Хабарингиз бор, тез орада ОЧЛ ўйинлари (ғарб минтақаси) Қатарда давом эттирилади.

Турнирда юртимиз шарафини фақат Тошкентнинг "Пахтакор"и ҳимоя қиляпти. Йил аввалида ўтказилган дастлабки турлардаги муваффақияти орқали Ш. Арвеладзе шогирдлари кўнглимизга умид бағишлади. Бу ҳақида кейинроқ сўз юритамиз. Келинг, ҳозир яқин тарихга юзланамиз.

Клублар ва терма жамоамизнинг Осиё майдонларидаги сўнгги муваффақиятига 9 йил тўлди. Сўнгги йиллар жамоаларимизнинг халқаро турнирлардаги иштирокини кузата туриб, футболимиз кундан-кунга бўғилиб бораётганини фаҳмлаб, ачиниб кетасан киши. Миллий жамоамизнинг анчадан буён мақтанса арзигулик натижага эришолмаётгани, клубларимизнинг Осиё Чемпионлар Лигасида ҳеч нарса қилолмаётгани ва бунинг оқибатида бизга тегадиган квота (ўрин)лар қисқариши эвазига бошқа мамлакатларга кўпроқ йўлланма насиб этаётгани... Очиғи, ОЧЛда қатнашаётган кам сонли жамоаларимизнинг кетма-кет муваффақиятсизликка учраётганига қарамай, мамлакат бош жамоасидан натижа талаб қилишда мантиқ йўқ. Халқаро майдондаги муваффақият учун Хорватия сингари "юлдузлар фабрика"сига эга бўлишимиз ёки кучли чемпионат, жамоаларимиз бўлиши керак. Бу ҳам ўз навбатида яхшигина тизимни талаб қилади. Афсуски, ортда қолган йиллар давомида на тизим яратилди, на уни яратишни мақсад қилганларга хотиржам, бемалол ишлаши учун имкон берилди. Майли, сўнган умидлар, чала қолган режалар ўз йўлига... 

Хуллас, сўнгги йилларда қитьада биздан ҳайиқмай қўйишгани бор гап. Клубларимизнинг ОЧЛдаги мавқеи кескин пасайгани - айни ҳақиқат. Пасайиш даражасини билиш учун охирги 5 мавсумда гуруҳ босқичида неча очко тўплаганимизни ҳисоблаб чиқишимиз кифоя қилади.

ОЧЛ-2015. Турнирнинг гуруҳ босқичида 4 та клубимиз иштирок этди. "Тиниб-тинчимас" квартет ёхуд тўртовлон раунд якунига қадар биргалашиб, 19 очко олди ("Насаф" - 8 та, "Пахтакор" - 6 та, "Локоматив" - 4 та, "Бунёдкор" - 1 та). Тасаввур қилинг, Европада шу каби ҳолат Испания ёки Англия клублари билан содир бўлса, чинакам шармандалик ўлароқ қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиш керак, ўша мавсум мусобақада 2 клуб билан иштирок этган Қатар футболи нақ 23 очкога эга чиқди. Яъни "Лаҳвия" ва "Ал-Садд" жамоалари гуруҳ раундида 36 имконият (12та ўйин)дан шунча балл тўплаганди. Энди 1 та жамоага тўғри келган ўртача очко миқдорига қаранг: Ўзбекистон - 4,7, қатар - 11,5 та. Изоҳ ортиқча...

ОЧЛ-2016. Турнирнинг асосий босқичига биздан яна ўша квартет йўл олди - охирги марта. Ҳар тугул бу сафар умумий натижа бироз яхшиланди - жами 28 очко ("Локоматив" - 10, "Пахтакор" - 10, "Насаф" - 5, "Бунёдкор" - 3 та). Лекин ўртача кўрсаткич паст бўлди, барибир. Яъни ҳар бир вакилимиз ҳисобига 7 очкодан тўғри келди. 6 ўйин учун жуда оз... Дейлик, мавсум-2016 да Эрон футболи шарафини ҳимоя қилган 3 клуб биргаликда 29 очко тўплади. Ўртада яна каттагина тафовут...

ОЧЛ-2017. Клубларимиздан атиги 2 таси гуруҳ босқичига қўшилди. Бироқ сон камайиши сифат ошишига олиб келгани йўқ. Ахир вакилларимиз 12 та ўйинда бор-йўғи 8 очко олиш билан кифояланишган эди. Эътибор беринг, 36 имкониятдан, демакки, жамоаларимиз мавжуд очколардан 25 фоизини ҳам ўзлаштиролмаган. Ўша йили гуруҳ раундида Қатар ҳам 2 та клуб билан иштирок этган - "Лаҳвия" ва "Ал-Райян". Улар якунда биргалишиб 21 очкога эга чиқишди. Бундан ташқари, футболи бизникидан анча орқада деб ўйлайдиганимиз Таиланд шарафини ҳимоя қилган "Муангтонг" клубининг бир ўзи икки вакилимиз билан тенг миқдорда очко тўплаганига нима дейсиз?

ОЧЛ-2018. "Локомотив" 7, "Насаф" эса 10 очко тўплаб, гуруҳда қолиб кетганди. Ҳа, "аждарлар"­га бироз ачиниш мумкиндир. Ҳар ҳолда, улар мавжуд 18 очконинг ярмидан кўпроғини ўзлаштиришди. Бироқ амалдаги чемпион сифатида ўйнаган "Локо"нинг ўта паст натижаси ўртача кўрсаткич ҳаминқадар бўлиб қолишига олиб келди, барибир.

ОЧЛ-2019. Ўтган мавсум "Пахтакор" яна Осиё Чемпионлар Лигасига қайтди. Жуда кучли таркиб билан. Шунга мувофиқ, "шерлар"дан кўп нарса кутдик, жамоага катта умид боғладик. Аммо ўта мураккаб гуруҳдан жой олган Шота Арвеладзе жамоасига озгина омад ёки тажриба етишмади.  "Локомотив" эса нисбатан енгилроқ квартетда ўйнаган бўлсада, яна муваффақиятсизликка учради. Шу тариқа вакилларимиз биргаликда 15 очко олишди, холос ("Пахтакор" - 8, "Локоматив" - 7). Қисқаси, ўртача кўрсаткич пастлигича қолаверди.

Умумий манзара. Охирги 5 йилликда клубларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 84 та ўйин ўтказди. Жами очколар сони эса атиги 87 та. 252 имкониятдан 87 очко. Хулоса ўзингиздан. Жамоаларимиз яна гол уриш ва ҳимоя­ланиш бобида оқсаш бўйича мастер-класс намойиш қилишган. Рақамларда айтсак, вакилларимиз 84 учрашувда жами 94 та гол уриб, 122 та қўйиб юборишди. Солиштириш учун, корейс клублари натижасига қараймиз: 360 имкониятлардан 188 очко. Хитой жамоаларининг ўртача кўрсаткичи ҳам чакки эмас - 342 имкониятдан 187 очко.

Миллий жамоамизлари мундиал йўлланмаси йўлида асосий рақибларимизга айланадиган бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам бу борада биздан сезиларли фарқ билан олдинлаб кетишди. Оддий ва аччиқ хулоса шундай бўлмоқдаки, футболимиз қитъадаги рақиблардан барча соҳаларда ортда қолмоқда, ўртамиёналар сафига қўшилдик. Ҳеч ким ҳайиқмай қўйди. Тишсиз йиртқичдан ким ҳам қўрқарди?

Юқоридаги фактларга эътибор қаратсак, айни пайтда клубларимиз қитъа миқёсида аутсайдерлар қаторида туришади. Аммо Шота Арвеладзе йигитларида вазиятни ўзгартириб юбориш имконияти мавжуд. "Пахтакор" атиги 8 ўйин орқали Осиё грандига айланиши мумкин. Бунинг учун "шерлар"да барча имкониятлар етарли. 

Жамоа посбони Элдорбек Суюновнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик. Голкипер "Пахтакор"нинг биринчи мақсади гуруҳдан чиқиш ва имкон қадар узоқроққа бориш эканини таъкидлади ва бу йил мусобақада ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги, тахминлар аниқ ўзини оқламаслиги борасида гапирди. 

Биз эса вакилларимизга омад тилаган ҳолда воқеалар ривожини кузатамиз. 

Дарвоқе, "Пахтакор" футболчилари мусобақада иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Дохага учиб кетишади. Ўзбекистон чемпиони 14-23 сентябрь кунлари оралиғида гуруҳ босқичининг сўнгги 4 та учрашувини ўтказади.


14 сентябрь
"Ал Ҳилол" - "Пахтакор"

17 сентябрь
"Пахтакор" - "Ал Ҳилол"

20 сентябрь
"Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор"

23 сентябрь
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"


1/8 финал
26 ва 27 сентябрь

1/4 финал
30 сентябрь

Ярим финал
3 октябрь

Финал
5 декабрь


Тўлиқ тақвим билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин. 

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика