RU

Последние новости

12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўйинда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  19 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи. АГМК Тожикистон чемпиони билан ўйнайдиган бўлди Новости

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи. АГМК Тожикистон чемпиони билан ўйнайдиган бўлди

Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби 2019 йилги Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

ОФК бугун саралаш босқичи механизмини эълон қилди. Унга кўра АГМК гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита рақибни мағлуб этиши керак бўлади. 

Дастлаб, 12 февраль куни олмалиқликлар ўз майдонида Тожикистон чемпиони, "Истиқлол" клубини қабул қилишади. Олдинроқ "Истиқлол" Баҳрайн чемпиони билан ўйнаши кераклиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо Баҳрайн клуби лицензиялашдан ўта олмади. 

Шу тариқа АГМК - "Истиқлол" учрашуви ғолиби 19 февраль куни Саудия Арабистонида "Ал Насср" меҳмони бўлади. Мана шу ўйин ғолиби гуруҳ босқичига чиқади. 

Маълумот учун, "Истиқлол" таркибида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов тўп тепмоқда.



12 февраль 

АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)


19 февраль 

"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон) ёки "Истиқлол" (Тожикистон)


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика