"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди
09 сен 12:21
Новости
"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди
"Истиқлол" учун янги мавсум бошланган, жамоада жароҳатлар сабаб икки нафар ўзбекистонлик легионер йўқ. Бош мураббий Рикарду Са Пинту Рустам тез орада қайтиши, Жалолиддин эса мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишини маълум қилди.
"Афсуски, Машариповни бир неча ойга йўқотдик. У барча позицияларда ўйнай олади, унинг йўқлиги ачинарли. Умид қиламанки, у тез орада қайтади. Машарипов бўлганида Мунирни жамоага қўшиб олмаган бўлардим.
Машарипов жуда оғир жароҳат олди ва операциясиз тузалмоқчи. Фаолиятим давомида ўзимда шундай жароҳат олганман ва уч марта олдинги хочсимон боғламимдан операция бўлганман, бу жуда оғир эканини биламан.
Ушбу жароҳатдан кейин қаттиқ меҳнат қилсангиз, ўйнашда давом этишингиз мумкин. Мушаклар устида ишлашингиз ва мунтазам равишда физиотерапияга боришингиз керак. Машариповнинг муаммоси тез орада ҳал бўлади деган умиддаман.
Рустам Ашурматовнинг қайтишини кутмоқдамиз. У яқин 2-3 ҳафта ичида қайтиши кутилмоқда", – деди португалиялик мураббий.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии