RU

Последние новости

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар йиғилиши бўлиб ўтди Новости

ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар йиғилиши бўлиб ўтди

Эртага, 6 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари ҳамда ўйин ташкилотчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулоти,  матбуот анжумани ҳамда эртанги беллашувни жамоалар қандай либосларда ўтказиши каби масалалар муҳокама қилинди.  Унга кўра, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади.  Жамоамиз дарвозабони бинафша ранг футболка, қора шортик ҳамда қора гетриларда майдонга чиқадиган бўлди.  Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади.  “Дуҳаил” посбони тўлиқ сариқ рангдаги либосни кийиши ойдинлашди.

Қайд этиш жоизки,  бугун шунингдек маҳаллий вақт билан соат 17:30да (Тошкент вақти билан 19:30да) ҳар икки жамоа устозлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.  Унда Андрей Микляевга жамоамиз сардори Садриддин Абдуллаев ҳамроҳлик қилади.  Сўнг соат 18:00да “Локомотив” “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида расмий машғулот ўтказади.  Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика