RU

Последние новости

16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  0 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  2 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  2 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  4 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  4 12:42"Цементчи" "Арал" билан ўйин учун Нукусга бормайди. Жамоага техник мағлубият ёзилди  4 12:13"Милан" ярим ҳимоячиси "Реал"ни эмас, "Манчестер Сити"ни танлади  5 11:45"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди  2 11:12Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди  5 10:36ЦСКА устози кечаги учрашувдан сўнг Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  11 10:05"Ливерпуль", "Бавария" собиқ футболчиси 42 ёшда футболчилик фаолиятини якунланади  3

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди” Новости

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди”

Яқинда “Шўртан”да мураббийларнинг ўзгариши ўзига яраша шов-шув уйғотгани ҳеч кимга сир эмас.

Хўш бу борада клуб раҳбарининг фикри қандай? “Шўртан”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тарзда кечмоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида “Шўртан” бош директори Облаёр Расуловга мурожаат қилдик. 

- Облаёр ака, Сиздан аввало Александр Волков билан юзага келган воқеа ҳақида сўрамоқчи эдим. ”Шўртан”да узоқ вақт бўлмаган бу мураббийнинг кетиб қолишига нима сабаб бўлганини тўғриси бизга Сиздан бошқа киши аниқ айтиб бера олмаса керак. Шу боис бу борада ўзингизга мурожаат қилгандик?

- Ҳаммасини бир бошидан бошлайдиган бўлсак, гап шундаки, Александр Волковни жамоага олиб келишдан олдин ундан ташқари яна бир қатор номзодлар бор эди. Аммо биз ҳаммасини ўйлаб кўргач, ушбу мутахассисга аниқ таклиф билан чиқдик. Волков билан учрашиб, ҳамкорлик қилиши таклифини берганимда, у бундан хурсанд эканлигини билдирди ва розилик берди. Кейин эртаси куни мураббий Ғузорга етиб борди ва клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказиб, янги бош мураббий сифатида таништирдик. Cўнгра Волков ишга киришди 3-4 кун фаолият юритди. Адашмасам 5-кунига бориб, телефон қилдида тўсатдан “Шўртан”дан кетмоқчи эканлигини айтиб қолди. Клубда ишлашни истамаётган инсонни мажбурлаб ушлаб қолишни маъқул топмадим ва мураббийнинг қарорини қўллаб-қувватлаган холда, бир-биримизга омад тиладик. Александр Волков унгача “Навбаҳор” вариантини нақд қилиб қўйган экан. Шу боис биз билан хайрлашибоқ, тезда наманганликлар сафига бориб қўшилди. Бор гап шу.

- Айтингчи Волковнинг кетиб қолишидан сўнг айнан унинг номзодида тўхталганингиздан афсусландингизми? 

- Йўқ, афсусланмадим. Лекин мураббийни ҳамма ҳам яхши ниятда олиб келади. Волковни биз олий лига жамоасига таклиф этгандик. Лекин у кейинчалик шундай қарорга келди. 

- Кейин бошқарув пости яна Зоир Тўрақуловга ишониб топширилди.

- Ҳа, шундай. Тўрақулов маҳаллий мураббий саналади. Бой тажрибага эга. Кўп йиллардан буён олий лигада фаолият юритиб келмоқда. Бу йил асосий эътиборни қашқадарёлик футболчиларга қаратганмиз. Ушбу мутахассисга ишонишимизнинг боиси ҳам маҳаллий йигитларнинг имкониятини яхши билади. 

- Олиб борилаётган селекция ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Ҳа, қониқиш хосил қиляпмиз. Юқорида айтганимдек, бу йил асосий урғуни маҳаллий футболчиларга қаратганмиз. Мураббийлар штаби билан ҳамфикр бўлган холда, футболчиларни кўриб чиқмоқдамиз. Мана яқинда ўғлим Сардорни ҳам жамоага қайтардик. 

- Сўнгги йилларни “Металлург”да ўтказиб келган Сардор Расуловними?

- Ҳа. Сардор менинг иккинчи ўғлим бўлади. Акаси Комилжон Расулов ўтган йили ўзини ҳакамликда синаб кўрди. “Металлург” устози Рустам ака Мирсодиқовга миннатдорчилик билдирган холда, у кишидан руҳсат олиб, Сардорни “Шўртан”га жалб этдик. Энди у яна жамоамизга ёрдам беради. 

- Ўтган йили клубда моддий қийинчиликлар юзага келгани бор гап. Айтингчи қарздорликлар бартараф этилдими ёки қанчадир миқдорда қолганми?

- Яширмайман, қарздорликлар қисман қолган. Лекин чемпионат стартига қадар ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади. 


Исломбек Рустамбеков. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика