RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 20-тур доирасидаги "Сурхон" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам гол ўтказиб юборишдан қўрққан ҳолда эҳтиёткорлик билан ўйнади. Икки бўлимда ҳужумкор ҳаракат қилган ҳолда ғалабага иштиёқимизни кўрсатдик. Ўйлайманки, Драган Черанни туширганимиз иш берди ва ғалабага эришдик", — дея гапни бошлади қаршиликлар бош мураббийи.

— Элит Чемпионлар лигасига қуръа ташланди. Жамоанинг мақсадлари қандай?

— Қуръада кўрдингиз, бизга жиддий рақиблар тушди. Бизнинг вазифамиз ушбу турнирда муносиб иштирок этиш ва иложи борича кейинги босқичларга чиқиш. Чемпионатдаги мақсадимиз эса титулни ҳимоя қилиш. Чемпионатимиз ҳам оғир, бу мавсумда 5-6 та жамоа чемпионлик учун курашмоқда, оддий жамоаларга қарши ўйнаш ҳам осон бўлмаяпти. Бизнинг ўз мақсадимиз бор ва чалғимасдан шу йўл бўйича олға боримишиз керак.

— Биринчи давра ўтди. "Насаф" учун қайси клубни асосий рақобатчи сифатида кўряпсиз?

— Бундай жамоалар кўп. Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади.

— "Сурхон" жамоасининг ижобий жиҳатларини зарарсизлантириш учун ўйинчиларга қандай кўрсатмалар берилди?

— Таъкидлашим керакки, "Сурхон" доим яхши футбол кўрсатишга уринадиган ёш жамоа ва ҳар бир рақибга жиддий муаммо туғдиради. Ушбу жамоа мураббийлар штабининг фаолиятини юқори баҳолашим керак. Жамоадан етакчилар кетган бўлса ҳам ўз футболини кўрсатишга интиляпти. Шу сабаб ушбу жамоага кўплаб мутахассислар симпатия билдиради. "Сурхон" жамоаси тўпни кўпроқ ўзида ушлашга ҳаракат қилади, биз эса керакли пайтларда уларга босим қилишимиз керак эди. Эҳтимол "Сурхон" бугун "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрқиб, ўз футболини намойиш этмагандир. Аммо, биз буни қилишга ҳам имкон бермадик. Аммо, улар 2:0дан кейин ўз футболини ўйнашни бошлади ва вазиятлар ярата олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика