RU

Последние новости

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ" Новости

Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалдан ўрин олган "Динамо" – "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало, "Динамо" Кубокнинг ярим финалига чиққани билан самарқандлик мухлисларни табриклайман. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз ва буни бугунги баҳс ҳам кўрсатди. Жамоамизда потенциал бор, фақат бироз нотўғри ўйнаяпмиз. Август ойида оғир тақвимни ўтказдик, лекин бу билан синиб қолмадик. Рақибни менсимаслик ҳолати кузатилмади ва футболчиларимиз бугунги ўйинга жиддий қарашди. Бу эса мени хурсанд қилди.

- Нима деб ўйлайсиз, бу сиз учун "Динамо"нинг ушбу мавсумдаги энг асабийсиз ўйини бўлдими?

- Ҳамма гап шундаки, биз Кубок учрашувига жиддий қарадик. "Шўртан"ни эса ўрганиб чиққандик. Уларнинг "Насаф" билан ўйинини кўриб рақибни ўргандик. Бугун стандартлар яхши ўхшади.

- Анвар Ҳожимирзаев негадир ўйиндан кейин кўринмай қолди?

- Чунки у дарҳол кийим алмаштириш хонасига кириб кетди ва кейинги ўйинга тикланишни бошлаб юборди. Анвар режа бўйича иш олиб боряпти. У бугун гол урмаган бўлса ҳам яхши ҳаракат қилди, хавфли вазиятлар яратди, жамоадошларига ёрдам берди. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ.

- Ратиньо, Мираҳмадов, Ҳошимов каби футболчилар бугун баҳс қайдномасидан ўрин олмади?

- Чунки уларнинг учаласида ҳам жароҳат бор.

- Марко Станоевичга нима учун кам вақт бериляпти?

- Станоевич европалик ва европаликлар учун бундай иссиқ жуда мураккаб. У асосий таркиб футболчиси ва ҳали кўп ёрдам беради.

- Ўрозовнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Мухлислар Кападзе унинг телефон рақамини топа олмаяпти, акс ҳолда терма жамоага чақирган бўларди деб ҳазиллашишяпти.

- Менимча, бу саволни Кападзега берган маъқул. Мен эса фақат бир гапни айтишим мумкин, "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ. Тимурнинг эса ўз қарашлари бор ва кимни лойиқ кўрса ўшани чақиради.

- Ярим финалда ким билан дуч келишни хоҳлайсиз?

- Кимни юта олсак, шу жамоа билан ўйнашни хоҳлаймиз. Тарих ёзишда давом этяпмиз ва бундан кейин ҳам ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика