Неймар дунёнинг энг яхшиси бўла оладими?
22 фев 2020 18:02
Новости
Неймар дунёнинг энг яхшиси бўла оладими?
Неймарнинг туғилган куни байрам, ортиқча дабдабаларсиз ўтиши керак эди. Париждаги сокин тунни у ўзининг энг яхши дўстлари ва жамоадошлари билан ўтказди. Гап шундаки, у улғайди, энди у сайр-у саёҳатлар эмас, балки карьералар қайғуришни бошлади. Бу сафар унинг туғилган куни йирик компаниялар ҳомийлиги остида ўтмади. 2019 йилда ушбу тадбирни "Red Bull" ташкиллаштириб берганди. 2020 йилги туғилган куни сокинликда ўтиб кетди.
Неймарнинг 28 ёшга тўлгани ҳеч кимнинг ёдида қолмайдиган тарзда ўтди: у Париждаги тунги клублардан бирини ижарага олди, ПСЖнинг барча футболчиларини, дўстларини, дўстларининг дўстларини таклиф қилди. Асосий талаб - ҳамма оппоқ кийимда келиши керак эди. Умуман олганда - бу оддий кун, бироқ ким буни бундай нишонлаган?
У "Барселона"ни тарк этган пайтда жамоанинг асосий триоси, Лео Месси ва Луис Суареснинг бир қисми эди. 2017 йилда унинг юраги Франция пойтахти томон талпинди. Нима учун? Унинг яқинлари ва ишонадиган инсонларининг айтган гапларига кўра, Неймар янги жамоасида асосий фигура бўлишни ва "Барселона"да Мессининг соясидан қочишни истаган.
Асосий режалардан бири эса - "Олтин тўп"ни ютиш ва Месси билан рақобатда дунёнинг энг яхши футболчиси статусига эга бўлиш. Ўша пайтларда у Криштиану Роналду ва Лео Мессилар билан бир қаторда тилга олинарди. Бироқ футболчининг сўнгги юриши ўзини оқламади. Парадоксни қарангки, Неймар янги жамоасида ҳаттоки энг яхшиси эмас.
Париждаги биринчи йилида Неймар дунёнинг энг яхшилари рейтингида учинчи бўлди. Орадан бир йил ўтиб, у Россиядаги ЖЧ сабабли 12-ўрин томон қулади. Ўтган йили эса ПСЖнинг икки футболчиси Европанинг энг яхши футболчилари рейтингидан ўрин олди. Мбаппега 6, Маркиньосга 28-ўрин насиб қилди. Неймар эса номинантлар қаторидан ўрин олмади ҳам. Шунингдек, у FIFA томонидан тақдим қилинадиган "The Best" учун ҳам рўйхатга киритилмади.
Умуман олганда Неймарнинг бу ҳолати ҳақиқий даҳшатнинг ўзи. Роналду ва Мессидан кейинги футболнинг бўлажак сеҳргари деб тариф берилган Неймар янги авлод вакили Мбаппедан ортда қолишни бошлади.
Кўриб турганимиздек, янги жамоага ўтиш Неймарни моддий томонлама бойитиш учун хизмат қилди. Парижда кутилганидек уни қаттиқ ҳурмат билан кутиб олишди ва эъзозлашди. Неймар ўз устида ишлаш ўрнига ижтимоий тармоқларга катта эътибор берди ва интернетда ўзини кўрсатди.
Гап ўйинқароқликда. Кўплаб футболчилар унга қадар ҳам футболдан ташқаридаги ҳаётини ажойиб тарзда ўтказишган. Йўқ, бизнингча унинг асосий муаммоси туғилган кунидан кейинги "Монпелье"га қарши ўйинда яққол кўзга ташланди.
Биринчи бўлимнинг ўрталарида Неймар рақиб футболчиси Арно Сукени майдон бурчагига тортди ва "камалак" финтини такрорлаб кўрди. Тўп Сукенинг устидан ўтиб, майдонни тарк этди. Бош ҳакам Жером Бишар футболчи рақибини ерга урганликда айблади. Табиийки, Неймарнинг жаҳли чиқди ва рефери билан жанжаллашиб кетди. Кўп гапиргани учун у сариқ карточка ишлаб олди. Танаффусда ҳам у қайнашда давом этди. Уни кимдир эшитиши шарт эди. "Мен шунчаки футбол ўйнаяпман", - деди у Марко Верраттига қараб.
Ушбу кадр бизга Неймар ҳақида билишимиз керак бўлган барча маълумотларни беради. Ижодкорлик, техника, ишонч, куч... Ишонч - футболдаги асосий индивидуал жиҳатлардан бири. Ҳа, у ушбу техникаси орқали дунёнинг энг яхшилари қаторига кира олди ва бу унинг ўсишига катта халақит берди. Унинг кучли томони эса унинг кучсизлиги бўлмоқда.
Интернетда Неймарнинг ушбу ҳаракатини кўрсатган гиф ва видеолар кўпайиб кетди. Ҳар бир финт уни юқори планга қўяди ва мухлисларнинг эътиборини тортади. Бироқ кулгили эможиларни ўз бағрига олган расмлар эса нотўғри контекстлар орқали одамлар онгига етиб бормоқда. Нотўғри талқиндаги футбол - футбол эмас.
Неймарнинг ҳар бир финти - ўйинга ёқимли бонуслар қўшиб беради, бироқ бу асосий ҳодиса эмас. Футболчининг иқтидори юқори, аммо барқарорлик йўқ. У ўзининг иқтидори қандай эканлигини билади, бироқ ҳалиям у ўз жамоадошларига нималар кераклигини билмайди. Шу боисдан у жамоасидаги энг яхшиси бўла олмаяпти.
Неймарда вақт кўп. У ҳали ҳам яхши ҳолатда. Бироқ Неймар ўзининг ҳаёлларини фақатгина футболга бағишлаши керак. ПСЖнинг таркиби ажойиб, жамоа ЕЧЛни юта олиши мумкин. У ўз сўзини айта олади.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии