RU

Последние новости

12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  1 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  9 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  38 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  97 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3

“Нефтчи” ПФКда ўзгаришлар юз берди Новости

“Нефтчи” ПФКда ўзгаришлар юз берди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2017-йилги мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти.

Биринчи давра якунланишига оз фурсат қолганда жамоа турнир жадвалининг қуйи поғоналарини банд этиб турибди.

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда шу кунга қадар клуб раиси сифатида фаолият олиб борган Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда жамоа катта мураббийи Мурод Музаффарович Исмоиловлар ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоров эса жамоага янги бош мураббий топилгунга қадар вақтинча ишлайди.

Жамоа таркибида ҳам катта ўзгаришлар кузатилади. Фақат бу жараён биринчи давра якунига етканидан сўнг амалга оширилади. Клуб раҳбарлари томонидан жамоа олдида юқори кўрсаткичларни қайд этиш вазифаси қўйилмоқда. Жамоа раиси лавозимига Фарғона футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Вейсалович Кападзе тайинланди.

Айни пайтда барча диққат эътибор Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор”га қарши баҳсга қаратилган. Клубга доир сўнгги янгиликларни интернетдаги расмий-веб сайтимиз орқали кузатиб боринг

“Нефтчи” матбуот хизмати


 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика