RU

Последние новости

08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  2 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  3 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  6 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  2 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  12 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  10 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади Новости

Навоийлик мухлислар Тошкентда «Қизилқум»ни қўллаб-қувватлашади

Теги :  Қизилқум
Қисқа танаффусдан сўнг, бугун миллий чемпионатимиз олий лига жамоалари 11-тур баҳсларини ўтказади. Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари мазкур турда Тошкентда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади.

«Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби аъзолари ушбу учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Навоийлик ишқибозлар  «Бунёдкор» — «Қизилқум» ўйинини Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кузатиб боришга қарор қилишган.

— Бугун азонда Навоий шаҳридан юз нафардан зиёд мухлис Тошкент сари йўлга отландик, — дейди «Қизилқум» ПФК Мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров. — Бугун Европада катта футбол байрами бошланмоқда. Севимли жамоамиз «Қизилқум» пойтахтда «Бунёдкор» футболчилари меҳмони бўлишади. Ишонамизки, футболчиларимиз меҳмонда ўйнашига қарамай чиройли футбол намойиш этиб, биз ишқибозларни хурсанд қилишади. Тошкентдаги учрашув давомида айни пайтда пойтахтимизда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган навоийликлар ҳам сафимизга қўшилишади. Бир сўз билан айтганда, биз бугун «Қизилқум»ни ёлғизлатиб қўймаймиз, мухлисларимиз ўз жамоаси ғалабасига ишонадилар.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» — «Қизилқум» жамоалари учрашуви бугун, яъни, 10 июнь куни соат 19.00 да бошланади. Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика