RU

Последние новости

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  1 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  61 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

“Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради. Наманган вилояти ҳокими: "Мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим" Новости

“Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради. Наманган вилояти ҳокими: "Мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим"

Теги :  Навбаҳор
Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Ботирович Исаев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари, жамоанинг фахрий ҳамда ашаддий мухлислари иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов очиб, бу вилоят ҳокими лавозимига тайинланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси билан илк, яъни танишув учрашуви эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра, Шавкат Шокиржанович қуйидаги сўзларни гапирди:


- Гарчи таркиб бўйича Суперлиганинг унча-бунча жамоасидан қолишмаса-да, анча маҳоратли ҳамда тажрибали футболчиларга эга бўлса-да, “Навбаҳор” сўнгги 9 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бунга жамоа мураббийлари футболчиларнинг кўпчилиги коронавирусга чалинишгани ва ҳоказо баҳоналар келтиришди.

Жорий мавсум бошида жамоанинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Бироқ жамоа кўп очко йўқотди.

Сўнгги 3 йил давомида, яъни 2017 йилдан жорий йилнинг мартига қадар “Навбаҳор” ПФК президенти сифатида фаолият олиб бордим. Ўша пайтдан, яъни 2017 йилдан бошлаб, жамоада ёш футболчиларга эътиборни кучайтирганимизда, ҳозиргача 3 йил давомида анча иқтидорли футболчилар етишиб чиққан бўлишарди.

Бироқ биз “Навбаҳор”ни юксалтириш, жамоанинг совриндорлар сафидан жой олиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳаракат қилдик. Лекин бу кутилган самарани бермади. Энди “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгаради ва асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади.

Келаси йилдан жамоа шарафини фақат маҳаллий ёшлар ҳимоя қилишади. Биз барча наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий ёш, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз.

Шунингдек, Наманганимизнинг фахри бўлган мамлакатимизнинг таниқли футболчиси Одил Аҳмедов билан ҳамкорлик қиламиз, маслаҳатлашамиз. Одил билан қўнғироқлашганимда, у футболчилик фаолиятини “Навбаҳор”да якунлашини, жамоа учун қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Намангандаги барча футбол мактаблари ва академиялари энди “Навбаҳор” тасарруфига ўтади ҳамда ушбу таълим масканларидаги барча футболчилар энг аввало “Навбаҳор” билан шартнома имзолашади.

Шунингдек, мухлисларга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мухлис регламент ва қоидаларга асосан мухлислик қилиши, жамоанинг ички ишларига умуман аралашмаслиги лозим. Бундан буён мухлислик қоидаларини бузганлар “қора рўйхат”га олинади ҳамда умуман стадионга киритилмайди.

Мен ҳам ёшлигимда футболга қатнаганман ҳамда футболни жуда яхши тушунаман. Футболчи ҳам инсон, айрим вазиятларда адашади. Шундай ҳолатларда ўйинчини ҳимоя қилиш ўрнига айрим мухлислар уни ҳақорат қилишади. Бу эса футболчига салбий таъсир кўрсатади.

Аксинча, футболчини қўллаб-қувватлаш, сен энг яхши ўйинчисан, дея кўнглини кўтариш лозим. Шунда у янада руҳланиб, ўйини “очилади”, - дейди Шавкат Абдураззоқов. 



Шундан сўнг, Шавкат Абдураззоқов “Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш юз берганлигини таъкидлаб, бундан буён Ойбек Саматов ўрнига акаси Отабек Саматов “Навбаҳор” ПФК вице-президенти сифатида фаолият олиб боришини таъкидлади.

Сўнгра, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев сўзга чиқиб, вилоятимиздаги футбол мактабаларини ривожлантириш лозимлиги, “Навбаҳор” барча иқтидорли футболчилар учун трамплин вазифасини ўташи лозимлигини айтиб ўтди.

Билдирилган фикрлар юзасидан “Навбаҳор” жамоаси мураббийи Мустафо Байрамов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, футболчилар – Мирзоҳид Ғофуров ва Даврон Ҳошимов, шунингдек, “Навбаҳор” мухлислари раиси Абдулло Аҳмедов, блогер Фарҳод Умаралиевлар сўзга чиқиб, ёш футболчиларга эътиборнинг кучайтирилиши “Навбаҳор”нинг келажаги учун пухта замин ҳозирлашини қайд этишди.

Шу тариқа йиғилиш ўз якунига етди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика