RU

Последние новости

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов Новости

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов

"Нефтчи" трансферлар ойнаси очилмасданоқ ҳаракатни ҳаммадан аввал бошлади. Клуб 20 нобярь куни ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

. Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Узоқдан уриладиган чиройли голлар муаллифи Наманганда "йўқолиб" қолди. Нурилло Тўхтасинов бугундан "Нефтчи" машғулотларида астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар якунига етгач унинг фикрларини тингладик. 


"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью


- Ўтган мавсумдан қандай хулосалар олдингиз? Чунки "Бунёдкор"дан ажойиб спорт формасида кетиб "Навбаҳор"да ўз даражангизни тушириб юбордингиз...

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. "Навбаҳор"да яхши мавсум ўтказдим, дея олмайман. Тўғри медалларга эга чиқдик. Аммо ўзимда ўйин амалиёти кам бўлди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда янада яхши ишлаб олдингидек голлар уришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, "Нефтчи"да ўзимни кўрсата оламан. 

-  Нурилло Тўхтасинов Наманганда рақобатда ютқаздими ёки бошқа сабаблар борми? Чунки позициянгизда кучли футболчилар кўп эди. Ташқаридан қараганда шундай таассурот қолдирди...

- Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Рақобат бўлсагина футболчи ўсади. Жамоа олдинга силжийди. "Навбаҳор"га кучли футболчилар келди. Иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам очиғи билмайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Ўтган мавсум ортда қолди. Эндиликда янги марра сари интиламиз. 

- Хорижга кетишингиз кутилганди. Ўша паллада статистикангиз, ўйинларингиз айни юқори паллага чиқиб бўлганди. Ўзбекистон чемпионатида бир жойда қотиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Албатта, хориждан таклифлар келиб тушди. Аммо бу пайтда "Навбаҳор" яхши чорлов билан чиқди. Футболда олдиндан бирор нарсани айта олмайсиз. Эртага нима бўлишини билмайсиз. Худо хоҳласа ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламан. 

- Виталий Левченко билан мақсадлар, нима кутаётганини барчасини гаплашиб олдингизми?

- "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланган. Янги мавсумда мақсадларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишимиз зарур. Виталий Григорьевич билан гаплашиб олдик. Жамоага мослашиб олиш бироз вақт керак. Вақт ўтгани сари бари изига тушиб бораверади. 

- Фаолиятингиз давомида биргина олтин медаль етишмаяпти...

- "Нефтчи" билан медаллар учун курашамиз. Мавсум охирида қилган ишларимиз самараси кўринади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика