RU

Последние новости

12:45"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  1 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  2 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  5 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  12 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди Новости

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ-2013 плей офф босқичидаги рақиби Қатарнинг Доха шаҳри “Ал-Жайиш” жамоаси ҳақидаги янгиликлар ҳам мухлисларни қизиқтиришини ҳисобга олиб, бундан буён ушбу жамоага оид янгиликлардан сайтимиз орқали ёритиб боришни мақсад қилдик.
“Ал-Жайиш” жамоаси бугун Қатар Юлдузлар Лигаси биринчи даврасидан сўнг танаффусда ўзининг Уммонда бўлиб ўтган бир ҳафталик йиғинини якунига етказди.

Жамоа кеча шунингдек Уммоннинг “Ал-Сувайқ” жамоасига қарши назорат учрашувини ҳам ўтказди. Учрашув дуранг натижа билан 2:2 ҳисобида якун топди. “Ал-Жайиш” жамоасидан голларга франциялик легионер Брюс Кембо Экако ва бразилиялик легионер Вагнер Ренарлар муаллифлик қилган. Аввал 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Резван Луческу (“Ал-Жайиш” жамоаси мураббийи) шогирдлари сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган ва натижада учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Уммонда бўлиб ўтган йиғинда жамоанинг 25 футболчиси иштирок этди, булар: Фахд Юнус Ахмад, Иванилдо Родригес, Абдулла Айеш, Андерсон Мартинс, Али Санад Ал-Нуаими, Рами Фаёз, Усам Ризқ, Абдураҳмон Абкар, Жозеф Кей, Мухаммад Абдулла Mтнана, Сеул Ки Го, Вагнер Ренар, Мажид Мухаммад, Мухамад Ал Саид Абдул Муталлиб, Калу Уче, Мухаммад Мунтари, Мухаммад Ал-Жабри, Холид Абдул Рауф, Диаб Аннаби Kембо, Икуко Жерайс, Брюс Кембо Экако, Валид Абдул Раҳмон, Абдулла Ал-Салом, Абдулазиз Ал-Буайнайн, Жассим Шейнин.

Қатар Юлдузлар Лигаси иккинчи давра учрашувлари 10 январдан давом эттирилади. Шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турни ўз майдонида “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу хабар клуб расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика