МЮнинг икки футболчиси бирга машғулот ўтказаётганда Чеширдаги коллеж майдонидан ҳайдалди
13 мая 2020 17:23
Новости
МЮнинг икки футболчиси бирга машғулот ўтказаётганда Чеширдаги коллеж майдонидан ҳайдалди
"Қизил иблислар" ҳимоячилари Аарон Ван-Биссака ҳамда Тимоти Фосу Менса Чеширдаги "Saint Ambrose College" ҳудудида биргаликда машғулот ўтказишди.

Аммо, уларнинг машғулоти узоққа чўзилмади. Тез орада коллеж маъмуриятидагилар келиб уларга қизил карточка "кўрсатишди".

Афсуски, футболчиларда бунинг учун руҳсат бўлмаган.

Буюк Британия ҳукуматининг бир квартира ёки уйда истиқомат қилмайдиган икки кишининг кўчага биргаликда чиқишига руҳсат берувчи янги кўрсатмаси фақат бугун (чоршанба)дан кучга киради. "Юнайтед" ҳимоячилари эса душанба куни бирга машғулот ўтказмоқчи бўлишган. Гарчи, ўйинчилар масофани сақлаш қоидасига амал қилган бўлсаларда, улардан коллеж майдонини тарк этиш сўралган.

Бу жараённи "The Sun " нашри папараццилари суратга туширишга муваффақ бўлишган.


МЮнинг ўнг қанот ҳимоячилари стадионни тарк этишда ҳам оралиқ масофани сақлашди.

Нидерландиялик Фосу Менса тиззасидан олган жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтмоқда.

Аарон Ван-Биссака "Олд Траффорд"даги илк мавсумида жуда яхши таассурот қолдирмоқда.

Ажойиб хабар! Англияда 1 июндан эътиборан футбол ўйинларини ўтказиш учун рухсат берилди
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии