RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Муҳсин Низомиддинов: "“Қўқон-1912” футбол клуби ўз олдига улкан мақсадлари қўйган" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "“Қўқон-1912” футбол клуби ўз олдига улкан мақсадлари қўйган"

Иккинчи давра “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари учун омадсиз бошланди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари сўнгги иккита учрашувда майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди.

Ўринбосарларимизнинг биринчи даврадаги 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига кўникиб қолган мухлислар эса ҳозирги натижалардан бироз норози бўлишаётган ҳеч кимга сир эмас.  Натижалар салбий томонга ўзгариб кетишига нима боғлиқ? Умуман олганда, ўринбосарларимиз кичик инқироздан чиқиб кетиш учун нималар қилинмоқда? Шу ва шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида “Қўқон-1912” ўринбосарлари жамоаси мураббийи Муҳсин Низомиддинов билан суҳбатда бўлдик.

  -  Муҳсин ака, биринчи даврада “Қўқон-1912” ўринбосарлари мувафаққиятли иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қилганди. Аммо иккинчи давра старти ёшларимиз учун омадсиз бошланди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


  - Чемпионатнинг биринчи қисмидаги мағлубиятсиз ўйинларимиз орқали қўқонлик футбол мухлисларига қувонч бахш этганимиздан хурсандман. Лекин сўнгги ўйинларда  негадир омадимиз келмаяпти. Мағлубиятларнинг асосий сабаби таркибда асосан ёш футболчиларнинг тўп суриши бўлса керак. Чемпионат бошида етакчи ўйинчиларнинг айримлари ўринбосарлар сафида тўп суришди.  Айни дамда таркибимиз асосини 1998-1999 йилда туғилган ёш футболчилар ташкил этади.  Бир нарсани тан олиш лозим, футболда натижа муҳим, лекин – бизнинг асосий мақсадимиз асосий таркибга ўйинчи етказиб беришдан иборат. Шунинг учун таркибни ёшартиришга эътибор қаратяпмиз. “Қўқон-1912” футбол клуби ўз олдига улкан мақсадлари қўйгани ҳеч кимга сир эмас. Бир кун келиб, мухлисларимиз Осиё миқёсидаги турнирлар гувоҳига айланишларига ишонаман. Футболда яхши натижага эришиш учун биринчи навбатда пойдевор мустаҳкам бўлиши лозим. Биз ҳам ўзимиздан чиққан иқтидорли ёшларни тарбиялаш орқали пойдеворни мустаҳкамлашни режалаштиряпмиз.  Қўқонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларни излаб топишимиз, тарбиялашимиз лозим. Токи, келажакда яна Қўқондан ўзбек футболи юлдузлари етишиб чиқсин. Бу борада барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ишламоғимиз, бир-биримизга ёрдам бермоғимиз даркор.

  Мени хурсанд қилгани ҳозирданоқ айрим шогирдларимга мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Насиб бўлса, терма жамоаларимиз сафида яна қўқонлик футболчиларни кўрамиз. Ҳозир натижа ортидан қувиб, ёшларга беэътибор бўлсак, бир неча йилни йўқотишимиз мумкин.

  Масалан, “Динамо” ўринбосарларига қарши кечган ўйинда самарқандликлар сафида Феруз Бобоқулов, Ҳамдам Раҳмонов каби Олий лига ҳавосидан нафас олган футболчилар ўйнашди. Бу футболчилар ҳозир натижа олиб келиши мумкин. Лекин натижани муҳим санаган мураббий туфайли ёш иқтидорли ўйинчиларнинг “йўли тусилиб” қолмоқда. Бизнинг ёшларимиз эса мана шундай ўйинларда тобланиб боришмоқда. “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда ҳам “Шерлар” таркибида турли ёшдаги терма жамоаларда тўп сураётган  футболчилар ҳаракат қилишди. Албатта, бу ўйин ҳам бизга катта фойда бўлди. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз ва меҳнатларимиз бир куни ўз самарасини беради.  Бугунда ўринбосарлар сафида ўйнаётганлар келажакда нафақат “Қўқон-1912” жамоаси асосий таркибида балки, Ўзбекистон терма жамоасида тўп суришига ишонаман.

  Бизнинг сафимизда тўп сурган асосий таркиб ўйинчиларининг ҳаммасидан ҳам кўнглим тўляпти дея олмайман. Баъзан улар майдонга истамайгина тушишаётгандек таассурот ўйғотмоқда.

  Биламан, мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Лекин футболда ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Ҳатто, ўша машҳур “Барселона” ҳам вақти келганда майдонни боши эгик ҳолда тарк этган.

  - Олдинда ўринбосарларимизни яна бир жиддий синов кутиб турибди. 15 август куни “Насаф” га қарши ўйнайсизлар...


- Чиндан ҳам, ушбу учрашув биз учун жуда муҳим. Икки мағлубиятдан кейин мухлислар ғалабани соғиниб қолишган. “Насаф”га қарши кечадиган ўйинда муваффақиятсизликка барҳам берамиз, деган умиддаман. Тайёргарлик ҳам шунга монанд олиб борилмоқда.

  Кези келганда, бизни ҳар бир ўйинда тинмай қўллаб-қувватлаб келаётган футбол мухлисларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга доимо далда бўлмоқда. Қўқонлик мухлисларни мамлакатимизда етакчилардан бири деб биламан. Бизни тўғри тушининглар. Бироз сабр қилсак, яхши натижалар албатта келади.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика