RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  2 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади” Новости

Муҳаммад Кешаварз: “Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади”

Бугун Осиё чемпионати ярим финал баҳсида Эрон ва Вьетнам терма жамоалари майдонга чиқишади.

Биз Эрон терма жамоаси сардори Муҳаммад Кешаварз билан учрашиб ундан бугунги ўйиндан олдин интервью олдик.

-  Авваламбор ЖЧ йўлланмасини қўлга киритканинглар билан табриклайман. Плей – офф босқичида Қирғизистон терма жамоасини йирик (7:0) ҳисобида мағлуб этдинглар. Ушбу ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қирғизистон билан бўлиб ўткан ўйин жуда яхши ўтди. Ушбу ўйинда биз қирғизистонлик футзалчилардан анча устун эдик. Биз уларни енгишга ҳақли эдик. Ўйин давомида биз улардан ҳар томонлама устунлик қилдик.

-  Бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга чиқасизлар. Бугунги рақибга қарши қандай таёргарлик кўрдинглар?

-  Эрон терма жамоаси Осиёда энг кучли ҳисобланади. Агар бугун Вьетнам терма жамоаси устидан ғалаба қозонсак финалга чиқамиз. Терма жамоамиз жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга. Биз Вьетнам терма жамоасининг ўйинларини кўриб уларни ўрганиб чиқдик. Эрон терма жамоаси барча жамоаларга хурмат кўзи билан қарайди. Шу билан бирга мусобақани юқори даражада ўтказяпмиз.

-  Плей – офф босқичида Япония терма жамоаси Вьетнамга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Япония терма жамоасига ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ етишмади. Футзалнинг чиройлилиги шундаки ўйиндан олдин натижани айтиб бўлмайди. Вьетнам терма жамоаси ҳам жуда ажойиб ўйин кўрсатди.

-  Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари ўйини борасида нима дейсиз?
-  Иккала терма жамоа ҳам кучли. Жуда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз деб ўйлайман. Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Бизга кўрсатаётган ҳизматлари учун ўзбек ҳалқига миннатдорчилик билдраман.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика