Моуринью еврокубоклардаги ўз рекордини янгилади ва тарихий натижага эришди
17 апр 2022 09:30
Новости
Моуринью еврокубоклардаги ўз рекордини янгилади ва тарихий натижага эришди
Конференциялар Лигаси чорак финалида “Рома” “Будё-Глимт”ни икки ўйин натижасига кўра, 5:2 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Португалиялик 11-маротаба еврокубоклар ярим финалига йўл олди ва бу борада ўз рекордини янгилади. Ундан кейинги ўринларда эса Пеп Гвардиола (10 та), Карло Анчелотти (9 та) Алекс Фергюсон ва Юпп Хайнкес (иккисида 8 тадан) бормоқда.
Шунингдек, 59 ёшли мутахассис ЕЧЛ, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигаси ярим финалига чиққан илк мураббийга айланди.
Маълумот ўрнида, А Серия клублари 2010 йилдан бери еврокубокларда ғолиб бўла олмаяпти. Ҳозирча охирги титул ҳам айнан Жозе ҳисобида ("Интер" билан ЕЧЛ) ва у бу нохуш анъанани ҳам айнан ўзи бузиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии