RU

Последние новости

11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  1 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  17 09:55Конор Галлахер «Атлетико» футболчиси - Фабрицио Романо  1 09:24Ламин Ямаль ўзига тегишли бўлган сертификатларни олди  1 08:56Фаолиятини якунлаган Кроос Германияда «Йил футболчи»си бўлди  3 08:28ЦСКА устози Аббосбек Файзуллаевнинг кечаги ўйинига баҳо берди  5 08:05Бугун Париж Олимпиадасида фақатгина бир нафар спортчимиз иштирок этади  2 07:32Флик «Реал»ни ўртоқлик учрашувида мағлуб этганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 01:40АПЛ клуби "Ман Сити" хавбеки Филлипс билан шартнома имзолашга яқин  2 01:03"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда  3 00:32Костич "Ювентус"дан кетадими?  1 00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  1 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  9

Моуриньо — Хиддинк: ким аслида ким? Новости

Моуриньо — Хиддинк: ким аслида ким?

Жозе Моуриньонинг “Челси” бошқарувидан четлаштирилганига ҳам, Гус Ҳиддинкнинг Лондон клубида иш бошлаганига ҳам бир ойдан ошди.


Бу жамоанинг бугунги ҳолатига назар ташлаш, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида хулоса чиқариш учун етарли фурсат. Қолаверса, таҳлиллар навбатдаги муҳим баҳслар олдидан “кўк”ларнинг имкониятларини чамалаш имконини беради.

Қиёслов

Голландиялик мураббий қўл остида “аристократлар” 7 та ўйинда майдонга тушишга улгуришди. Жамоа ўйини ҳам ижобий томонга ўзгарди. Буни натижалар ҳам тасдиқлаб турибди. 7 та ўйин: 3 та ғалаба, 4 та дуранг. Ҳозирча, Гус амакининг ишлари яхши кетаяпти. Мағлубиятсиз серия давом этаяпти.

chelsi_hiddink

Клуб охирги 7 ўйинда 13 очкони қўлга киритди. Пойтахтликлар кейинги турда ҳам ғалаба қозонишса, Жозе Моуриньо раҳбарлигида 16 ўйинда жамғарилганидан кўпроқ очкога эга бўлишади. Яна денг, 8 та ўйинда. Аммо бу айтишгагина осон. Бу ҳақда қуйироқда батафсил тўхталамиз.

Жорий мавсумда Моуриньо “Челси” 16 ўйинда майдонга бошлаб тушди. “Аристократлар” ана шу учрашувларнинг 4 тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 тасида дуранг ўйнади, 9 тасида эса мағлуб бўлди. 16 учрашувда бор-йўғи 15 очко тўпланди. “Борнмут” ва “Лестер”га қарши кечган баҳсларда қайд этилган мағлубиятлар клуб раҳбариятининг сабр косасини тўлдирди. У лавозимидан четлаштирилди.

22

“Челси”нинг инқирозига нима сабаб бўлди?

Аслида жорий мавсумнинг стартидаёқ жамоада бир қатор муаммолар кўзга ташланганди. Буни чемпионат стартида қайд этилган натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Жамоанинг муваффақиятсизлиги даставвал шунчаки омадсизликка йўйилди. Аммо вақт ўтгани сайин муаммолар кўлами ортса-ортдики, асло камаймади. “Special One”нинг вазиятни ўнглаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳеч қандай самара бермади.

mour_vs_abr

Шу ўринда ўзим илғаган муаммолар ҳақида маълумот бериб ўтсам:

1) Жисмоний ва руҳий тайёргарлик.

Одатда, протугалиялик мураббий бошқарган клубларда бу борада муаммо бўлмасди. Чунки у бош бўлган мураббийлар штабида дунёнинг энг кучли мутахассислар жамланган бўлиб, айниқса, Моуриньонинг 16 йиллик қадрдони, клуб футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги учун жавобгар бўлган Руй Фариани исталган мураббий ўз жамоасида кўришни орзу қилади. Порту университетида фитнес бўйича эксперт ихтисослигида таҳсил олган, ўз ишининг ҳадисини олган Фария “Беназир”нинг “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” каби клублар билан эришган оламшумул натижаларига катта ҳисса қўшган мутахассислардан биридир.

Бироқ ўтган мавсумда эришилган натижалар — Лига кубогидаги ғалаба (финалда “Тоттенхэм” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган) ва клуб тарихидаги 5-чемпионлик (шундан 3 таси бевосита Ж.Моуриньо мурабийлигида қўлга киритилган) учун ҳаддан ортиқ куч сарфлангани боис футболчилар янги мавсумгача тиклана олишмади. Ҳаттоки Руй Фариадек мутахассиснинг уринишлари ҳам самара бермади. Натижада ўтган мавсумда рақиб ҳимоячилари учун тўхтатиб бўлмас “танк”ка айланган Эден Азар, қарийб 20 та голга ҳаммуаллифлик қилиб, ўзи ҳам бир неча бор дарвозани аниқ нишонга олган Сеск Фабрегас, АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири бўлиши тахмин қилинган Диего Коста, ишончли ўйинлари билан жамоа муваффақиятига катта улуш қўшган Неманья Матич, Бранислав Иванович, Рамирес, Тибо Куртуалар қаергадир йўқолиб қолгандай эди. Фақат Виллиангина бундан мустасно.

2) Нотўғри трансферлар

Клубнинг трансферлари хусусида кўп гапириш мумкин. Бу борада ҳар кимнинг нуқтаи назари турлича бўлиши табиий. Бу ўринда шахсан менга ёқмаган ва клуб муваффақиятсизлигига таъсир кўрсатган деб ҳисоблайдиганим бир нечта трансферлар ҳақида фикр билдирмоқчиман (мулоҳазаримга қўшилиш-қўшилмаслик ихтиёрингиз, мақола менинг субъектив қарашларим маҳсулидир).

Давид Луис. 2013—2014-йилги мавсум якунлангач, у “ПСЖ”га сотиб юборилди. Ўз олдига катта мақсадларни қўйган, АПЛдек тиғиз графикли чемпионатда иштирок этаётган “Челси” учун Давид ҳали кўп фойда келтирарди. Буни у парижликлар таркибидаги ишончли ўйинлари билан ҳам исботламоқда. Қолаверса, “аристократлар”нинг турнир жадвалининг қуйисига тушиб кетиши кўп жиҳатдан ҳимоядаги ротациялар, таркибда бир-бирининг ўрнини боса оладиган ўйинчиларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Жароҳатлар, дисквалификациялар ва ҳоказо сабаблар боис таркибда малакали ўйинчилар танқис бўлиб қолишини инобатга олиб, бразилияликни таркибда ушлаб туриш зарар қилмасди.

Ромелу Лукаку. 2012–2013-йилги мавсумни ижара асосида “Вест Бромвич Альбион”да ўтказиб, 17 гол билан мавсумнинг энг сермаҳсул ҳужумчиларидан бири (6-ўрин) бўлган эса-да, Моуриньо унинг салоҳиятига муносиб баҳо бера олмади. 2013–2014-йилги мавсумда у яна ижарага бериб юборилди. Бу сафар “Эвертон”га. Ливерпулликлар сафида “Вест Хэм”га қарши кечган илк ўйинида захирадан майдонга тушди ва ҳал қилувчи голни уриб, жамоасининг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади. Мавсусм давомида Ромелу 31 ўйинда рақиблар дарвозасига 15 та тўп киритиб, “Эвертон”нинг энг яхши бомбардирига айланди. Бироқ “Челси” ана шундай ўйинчини ортга қайтариш ўрнига 2014 йилнинг 30 июлида уни “Эвертон”га 28 миллион фунт-стерлингга сотиб юборди. Дарвоқе,

Муҳаммад Салоҳ. “Базел” сафидаги ёрқин ўйинидан кейин “Челси” скаутлари эътиборига тушган Муҳаммад Салоҳ 2014 йилнинг январида Лондон клуби либосини кийган эди. 21 ёшли мисрлик ҳужумкор ярим ҳимоячи ўзига хос дриблинги, тезкор хатти-ҳаракатлари билан илк учрашувларданоқ мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Бироқ унинг ўйин фалсафаси Моуриньога маъқул келмади. Тўғрироғи, у тузган таркибда Муҳаммадга жой топилавермади. Шу боис у “Челси” таркибида бо-йўғи 19 марта (миллий биринчиликда 13 марта) майдонга тушди. Шунга аҳам асосан захирадан. Табиийки, ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган ёш футболчи раҳбариятга бу хусусда шикоят қилди. Натижада уни “Фиорентина”га ижарага бериб юборишди. Жорий мавсумни эса футболчи ижара асосида “Рома”да ўтказмоқда. Ижара шартномасига мувофиқ римликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Радамель Фалькао. Юлдузли онлари “Порту” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари сафида ўтказган Радамель 2013 йилнинг ёзида “Монако” футболчисига айланди. Клуб колумбиялик ҳужумчи учун 55 млн. евро тўлади. Бироқ Фалько ушбу пулни оқлай олди йдейиш қийин. 2014 йилнинг январида оғир жароҳат олиб, нафақат мавсумни, балки Бразилиядаги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборади. 2014 йилнинг 1 сентябрида “МЮ” футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Дастлабки баҳсларда ишончли ўйин намойиш этгач, ҳамма Фалькаонинг қора кунлари ортда қолгани ҳақида гапира бошлайди. Бироқ жароҳатининг муттасил безовта қилиши, жисмоний тайёргарлигининг меъёрида эмаслиги боис Манчестер жамоаси асосий таркибидан жой эгаллай олмайди. Мавсум тугагач “Монако” сафига қайтади. Бироқ унинг нимасидир “Беназир”га ёқиб тушган чоғи, тугаб бўлганлиги шундай кўриниб турган футболчини 2015 йилнинг июлида “Челси”га олиб келади. Яхшиямки ижара асосида. Лукаку, Салоҳдек соғлом, иш берадиган футболчиларни бошқа жамоаларга ижарага бериб, Фаолькаога ишонч билдириш Моуриньонинг инқирозини англатганди менга.

Хуан Куадрадо. У ҳам протугалияликнинг трансфер хатоларидан бири. Ҳар ҳолда мен шундай ҳисоблайман. Аввал-бошдан унинг харид қилиниши тушунарсиз эди. Ҳолбуки, “Челси” таркибида унинг позициясида ўйнавчи бир қатор малакали футболчилар бор эди. Шу боис Жозенинг ўзи ҳам Куадрадони қайси нуқтада ўйнатишга қўп қийналди. Тўғри, у жисмонан бақувват, яккакурашларда рақибларга имкон бермайдиган футболчи. Аммо фақат шу хусусиятларига қараб футболчини такибга жалб этмайдилар-ку. Бундай хислатларга эга ўйинчилар дунёда камми? Ундан кўра бор, ана ҳимояни тўғирла, Костага муносиб шерик топ.

Люк Реми. “Special One”нинг трансфер борасидаги “қовун”ларидан яна биттаси.

3) Ева Карнейро синдроми

eva_karneyro

О, “аристократлар”нинг инқирози хусусида сўз кетар экан, бу ҳақда тўхталмасликнинг иложи йўқ эди. Зотан, “Беназир”нинг курсисини қимирлатган энг биринчи сабаблардан бири ҳам жамоа шифокори Карнейро хоним билан рўй берган ихтилоф ҳисобланади. Воқеанинг тафсилотларига тўхталиб ўтирмайман. Шундоқ ҳам бу мавзуни дунёдаги кўплаб нашрлар обдон “чайнади”.

Давомини ўқинг...

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика